Koro Kamil
КОРО (Cорот) Камил (1796.16.7 -Париж — 1875.22.2) — франсуз рассоми, франсуз реалистик манзара жанрининг асосчиларидан. Италияда бўлган (1825—28, 1834,1843), 1862-йилда Белгия, Голландия, Лондонга ўқув сафарлари билан борган. К. ижодига табиатга қизиқиш, уни лирик ҳис этиш хос. Ижодини классик анъаналарда манзаралар яратиш билан бошлаган ("Венецияда тонг", тахминан 1834; "Гомер ва чўпонлар", 1845 ва бошқалар), 1850-йиллардан К. асарларида кўтаринки руҳ, етуклик, орзу оҳанглари кучайди, табиатни ўзгарувчан ҳолатини ифодалашга, лаҳзани муҳрлашга, илк таассуротлар софлигини сақлашга интилди ("Севр йўли", 1855—60; "Мортефонтен хотиралари", 1864; "Шамол хуружи", 1865—70 ва бошқалар). 1860-йилдан атроф муҳит билан уйғунлашган портретлар яратган. К., шунингдек, расм, литография, офортлари билан ҳам машҳур.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |