Koronograf

Коронограф (лотинча: cорона — тож ва …граф) — қуёш тожини ўрганиш учун мўлжалланган телескоп. Қуёш тожидан тўшаётган ёруғлик селостат қурилма ёрдамида катта масштабли сурат олиш учун узун фокусли фотокамерага йўналтирилади. Қуёш тутилиши кам бўлганлиги учун, Қуёш тожини доимий кузатиш мақсадида коронографдан фойдаланилади. Унда Қуёш тасвирини тўсиб қоладиган қўшимча диск бор. Коронограф ясси линза, экран тўсқич майдон линзаси, диафрагма ва Қуёш тожининг тасвирини фотоқоғозга туширувчи обектив линзадан иборат. Шундай коронографни биринчи бўлиб франсуз астрономи Б. Лио ясаган (1930) ва Пикдю-Миди (Франсия) расадхонасидан Қуёш тожини кузатган (1931). Коронографлар яқин вақтларгача денгиз сатҳидан анча баландга (Пикдю-Мидида 2870 м, Ароза тоғида 2050 м) ўрнатиларди.[1]
Коронографда олинган суратлар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |