Корпус (ҳарбий ишда) — турли давлатларнинг қуруқликдаги қўшинлари ва бошқа турдаги қуролли кучлари таркибидаги олий тактик ёхуд тезкор — тактик бирлашма. К. бир қатор Европа мамлакатлари, жумладан, Россияда ХВИИИ аср бошида пайдо бўлган; қўшин турларининг бир неча бирлашма ва қисмлари, махсус қўшинлар ва бошқалардан ташкил топган. Ўқчи, отлиқ аскарлар, механизациялаштирилган, танк, авиа, ҳаво десанти К.лари бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил