Korpus Abella
Корпус Абелла (1950-йил 22-мартда туғилган) – филиппинлик тадбиркор ва ёзувчи, Дутерте маъмуриятида Президент матбуот котиби (2016–2017) ва Ташқи ишлар департаментининг стратегик алоқалар ва тадқиқотлар бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. (2017–2021). У 2022-йилги Филиппин президентлиги сайловларида мустақил номзод сифатида муваффақияциз иштирок этди.[1]
Корпус Абелла | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1950-йил 22-март Давао шаҳри, Филипин |
| Касби | Тадбиркор, ёзувчи, Президент матбуот котиби, директор, шарҳловчи, профессор |
| Фуқаролиги | Филипинлик |
| Таълими | Атенео де Давао Университети қўшидаги мактаб, Силлиман Университети, Осиё Менежмент Институти |
Ҳукуматга қўшилишдан олдин у Давао шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ва ўзи асос солган маҳаллий кооперативда раҳбар бўлган. У Даваода мактаб очган ва маҳаллий СунСтар Давао газетасида шарҳловчи бўлган.
Таълим
Абелла ўрта мактабни 1964-йилда Атенео де Давао университетида тамомлаган. 1968-йилда у шу университетнинг тиббиёт йўналиши бўйича бакалавр даражасини тамомлаган. 1980-йилда у Силлиман университетида аспирантурани давом эттирди ва у ерда 1984-йилда худошунослик бўйича магистр даражасини олди. Шунингдек, 2005-йилда Осиё Менежмент Институтида ижтимоий ривожланиш (соcиал девелопмент) бўйича магистрлик даражасини олди.
Карера
Абелла ўз фаолиятини реклама соҳасида бошлаган. У 1975-1977-йилларда Макати шаҳридаги Адформатих компаниясининг директори бўлиб ишлаган. Кейин Давао шаҳрига қайтиб, Давао шаҳридаги Сан Педро Эхпресс газетасида шарҳловчи ва ўзининг Атенео де Давао ўқув юртида профессор бўлиб ишлаган.
1990-йилда у „Осиё умиди“ ва „Жесус Феллоwшип, Инc“ насроний харизматик гуруҳига асос солган. У Филиппин Эвангелист черковлари кенгаши ва Коинониа теологик семинариясининг бошқарув аъзоси ҳам бўлган. У 1996-йилда этник бандитлар томонидан ўғирлаб кетилгунига қадар Даваода бир неча йил воизлик қилган. Президент матбуот котиби этиб тайинланганидан кейин ОАВ мухбирлари билан учрашувда у Давао шаҳри мери Родриго Дутерте билан 24 соат ичида уни озод қилиш учун қандай музокара олиб борганини айтиб берди. Айнан ўшанда у Дутертени кузатишни бошлаган ва ҳатто ўз ёзувлари орқали сўнгги сайловларда уни фаол равишда ҳимоя қилган.
Абелла 2002-йилда дунёвий ҳаётга қайтди ва агробизнес соҳасида карерасини давом эттирди. У АЗ Агри-Продуcц компаниясининг бош ижрочи директори ва Ф&П Агри-Инпуц компаниясининг бош операцион директори лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у ўз бизнесини ташкил этди: „Оне Аccорд“ кредит кооперативи ва Давао шаҳридаги „Соутҳпоинт“ мактаби.
2017-йил 27-октабрда Абелла шахсий сабабларга кўра президент матбуот котиби сифатида Кабаян партия рўйхати гуруҳи вакили Гарри Роке билан алмаштирилди. Кейинчалик, у Филиппин президентлигига ўз номзодини қўйиш учун 2021-йил 8-октабрда истеъфога чиқмагунча, Абелла 2017-йил 27-октабрда Ташқи ишлар департаментининг Стратегик алоқалар ва тадқиқотлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.[2]
Манбалар
- ↑ Cолина, А. (2016-йил 17-июн). „Абелла матбуот котиби этиб тайинланди“ (инглизча). 2016-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
- ↑ Вирай, Патриcиа Лоурдес (2017-йил 23-ноябр). „Эрнесто Абелла ДФА котибининг о'ринбосари этиб тайинланди“ (инглизча). Тҳе Пҳилиппине Стар. 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
