Жаҳон бўйлаб коррупсияни идрок этиш кўрсаткичи (Транспаренcй Интернатионал, 2010-йил).
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси

Коррупция (лотинча: cоррумпō – айниш, порага сотилиш) – мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат амалиёт. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам Коррупсия дейилади. Коррупция давлат аппарати ва парламент фаолиятида айниқса, авж олади. Сайланадиган лавозимларга номзодлар сайлов кампаниясини ўтказиш ҳаражатларини кўтариш Коррупция кўринишларидан биридир (сайланган киши турли имтиёзлар, ёрдам, хизматлар кўрсатиб „ўз қарзини“ қайтаради). Аксарият Коррупция лоббизм (монополияларнинг қонунчилик органлари ва амалдорларга тазйиқ ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва агентлари тизими) билан боғланган. Халқаро даражада 1970-йилларда Японияга самолётлар сотишда компания томонидан олий давлат амалдорларини сотиб олиш бўйича „Локхид иши“ энг йирик Коррупция кўринишларига мисол бўлади. Порани хаспўшлаш учун йирик битишувларда кўпроқ „хизмат ҳақи“ тўлаш амалиётидан фойдаланилади[1]. Макроиқтисодий тадқиқотларга биноан, коррупция иқтисодий ўсиш ва тараққиётга халал берувчи энг катта омилдир[2][3].

Келиб чиқиш

Коррупсия (лот. Cоррумпере – бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупсия кўплаб давлатларнинг жиноят ва ма’мурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.

Коррупсиянинг тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупсиянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди. Коррупсияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Қадимги давлатларни айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказарди. Дунёнинг етакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумаладан, Инжилда „Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради“ дейилган бўлса, Қу’рони Каримда „Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар“ дейилган.

ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш сифатига тобора кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. Жумладан, 1787-йилда қабул қилинган АҚШ Конституциясида пора олиш АҚШ президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши ХИХ-ХХ асрларда ривожланган давлатларда коррупсиянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келди.

Ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупсияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатади.Икки хил маънони англатувчи қонунлар – ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини яратади. Шунингдек, айрим мутахассислар жиноят, маъмурий қонунчиликдаги „вилка“ санксияларни ҳам коррупсияга қулай шароит яратиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишган. Яъни, санксиянинг аниқ миқдори йўқлиги судяда уни ўз хоҳишига қараб қўллашга шароит яратиб беради. Аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги – аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойданишга қулай шароит яратади.

Мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг нотинчлиги – мамлакатдаги нотинчлик биринчи навбатда аҳоли онгида ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида коррупсияга қулай шароит яратади.

Ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилинининг бузилиши – айнан битта фаолиятнинг турли инстансиялар томонидан тартибга солиниши:

аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки;

давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги;

иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши;

инфлясиянинг юқори даражаси;

мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги;

мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари.

Жаҳон мамлакатларида коррупсияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд.

Ички назорат —бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспексиялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган.

Ташқи назорат – бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупсияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига эришиш оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва ҳоказо.

Сайлов тизими орқали курашиш – демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупсия учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. Коррупсияга сайловлар орқали таъсир ўтказиш энг самарали усул ҳисобланади.

Коррупсияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупсияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупсияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди.

Бунда Конституциявий назорат органлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг аҳамияти ортади. Яъни, коррупсияга олиб келиши мумкин бўлган нормаларни конституциявий назорат органи томонидан конституцияга зид деб топиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби методлардан унумли фойдаланиш ушбу давлатларни коррупсия даражаси жуда паст бўлган давлатлар қаторига олиб чиққан.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Бардҳан П. Cорруптион анд девелопмент // Жоурнал оф Эcономиc Литературе. – 1997. – Вол. 25. – П. 1320. [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-09-20 санасида архивланган)(ингл.)
  3. ↑ Танзи, В. Cорруптион, Говернментал Аcтивитиэс анд Маркец // ИМФ Wоркинг Папер 94/99. – Интернатионал Монетарй Фунд, Wашингтон, ДC. – 1994. [2](ингл.)

Ҳаволалар