Корсак (лотинча: Вулпес cорсак) – тулкилар уруғига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Оддий тулкига ўхшаш, лекин бир оз кичикроқ кўринишда бўлади[1].

Корсак
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Ицимонлар
Кенжа оила: Cанинаэ
Уруғ: Тулкилар
Тур: В. cорсаc
Вулпес cорсаc
Korsakning tarqalgan hududlari
Корсакнинг тарқалган ҳудудлари

Тавсифи

Корсак тулкиси ўрта бўйли тулки бўлиб, боши ва танасининг узунлиги 60 см гача, думининг узунлиги эса 35 см гача етади. Жуни сарғиш-кулранг. Вояга етганларнинг вазни 1,6 дан 3,2 килограммгача бўлади[1]. Унинг танасининг кўп қисмини кулранг—сарғиш ранг мўйнаси қоплаб олган, пастки қисмлари очроқ, оғиз, ияги ва томоғида рангпар доғлар мавжуд. Қиш фаслида юнги анча қалинроқ ва ипакдек бўлиб, ранги сомон-кулранг, орқа томондан қуюқроқ чизиқ ўтган бўлади. Оқшом ва тунги пайтларда фаол бўлади[2]. Юмронқозиқлар ва катта қумсичқонлар инида яшайди. Баъзан бўрсиқ ва тулки инига ҳам жойлашиб олиши мумкин, лекин ўзи камдан-кам ҳолларда уя қазийди. Ўзининг танлаган жуфти билан умрининг охиригача яшайди. Январ—феврал ойларида жуфтлашади ва март—апрел ойида 5—7 тагача болалайди. 9—10 ойлик пайтида вояга етади. Асосан, кемирувчилар билан, баъзида ҳашоратлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади. Овланади, териси қимматли эмас[3].

Корсак тулкилари Евросиё чўллари ва саҳролари, марказий ва шимоли-шарқий Осиёнинг дашт ва ярим чўлларида яшайди. Улар бутун Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ва Мўғулистонда тарқалган. Жанубда уларнинг тарқалиши Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Хитойнинг шимолий қисмларини қамраб олади ва уларни Россияда ҳам учратиш мумкин[4].

Ҳозирги вақтда учта кичик тур тур сифатида тан олинган:

Вулпес cорсаc cорсаc – тарқалиши шимолий Қозоғистон, жанубий Сибир.

Вулпес cорсаc калмйкорум – тарқалиши шимолий Ўзбекистон, Кавказ.

Вулпес cорсаc туркмениcус – тарқалиши жанубий Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой ва Мўғулистон.

Бу турдаги тулкилар асосан очиқ ўтли дашт ва ярим чўлларда яшайди, зич ўсган ўсимликлар ва тоғли ҳудудлардан қочади. Корсак тулкилари одатда одамлардан узоқда яшашади. Ўзбекистонда Устюрт (Қорақалпоғистон), Мирзачўл (Жиззах), Қизилқум (Бухоро) ва яна бошқа ҳудудларда учрайди[5].

Сони

ХХ асрнинг 60—70-йилларида Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олойининг барча тоғ олди текисликлари ва адирликларида бўлган. Зичлиги Қарши чўлида ҳар 100 квадрат метрга 49 тадан 60 тагачани, Қизилқум чўлида эса 20—30 тани ташкил қилган. Ҳозирги вақтда ушбу жониворлар сонинг умумий қисқариши қайд қилинмоқда. Тошкент вилояти ҳудудидаги ғарбий Тян-Шан пасттоғларида бутунлай ғойиб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. Қизилқум, Қарши чўлларида Устйрутда кам сонларда тарқалган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ҳептнер, В. Г.; Насимович, А. А.; Банников, Андреи Григоревич; Ҳоффманн, Роберт С. (1988). Маммалс оф тҳе Совиэт Унион. Вол. 2. Смитҳсониан Институтион Либрариэс анд Натионал Сcиэнcе Фоундатион.“.
  2. ↑ Поярков, А.; Овсяников, Н. (2004). Силлеро-Зубири, C.; М. Ҳоффманн; Д. W. Маcдоналд (эдс.). Cанидс: фохес, wолвес, жаcкалс анд догс. Статус сурвей анд cонсерватион аcтион план. Интернатионал Унион фор Cонсерватион оф Натуре анд Натурал Ресоурcес/Спеcиэс Сурвивал Cоммиссион Cанид Спеcиалист Гроуп. пп. 142–148.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ „Маммал Спеcиэс оф тҳе Wорлд: А Тахономиc анд Геограпҳиc Референcе“.
  5. ↑ 5,0 5,1 „О'збекистон республикасининг қизил китоби 2 Жилд“.