Korsakov sindromi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Корсаков синдроми, Корсаков амнестик синдроми — руҳий касаллик. Рус психиатри С. С. Корсаков аниқланган (1887). Бунда, асосан, хотира бўзилади. Бемор ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни эслай олмайди, аксинча, бир неча йил илгари бўлиб ўтган воқеаларни хотирасида сақлаб қолади. У қаерда тургани, вақт, сана, атрофидаги кишиларнинг исмларини тўғри айтиб беролмайди. Ҳозир нима овқат егани, кимни кўргани, улар номини эслай олмайди. Ўзи яшаб турган жойи, хонаси ва каравотларини адаштиради, бир дақиқа олдин айтилган сўзларни дарров ёдидан чиқариб қўяди. Беморнинг билим даражаси, малакаси, касб-маҳорати сақланиб қолгани ҳолда, янги нарсаларни ўзлаштира олмайди. К. еда сохта хотирлаш (конфабулясия) ва тез чарчаш, лоҳаслик (астения) аломатлари бирга кузатилади. Корсаков синдроми юқумли касалликлар, заҳарланишлар, бош миянинг шикастланишлари ва атрофияси билан боғлиқ касалликларда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |