Korset
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Корсет (франс. cорсет) — 1) қадди-қоматни расо тутиш учун кўкрак қафасининг пастки қисми ва қоринни тортиб ушлаб турадиган махсус мослама; 2) умуртқа поғонаси синганда, касалланганда ва қийшайганда қўлланадиган махсус ортопедик мослама. К. протезортопедик корхоналарда турли хил материаллар (чарм, гипс, пластмасса, мато ва ҳоказо) ва четлари металлдан қилинади. К. танага ёпишиб туриши керак, шунинг учун уни бемордан олинган қолипга қараб тайёрланади. Ушлаб турувчи, енгиллик туғдирувчи ва тўғриловчи К.лар бор. Ушлаб турувчи ва енгиллик туғдирувчи К.лар умуртқа поғонаси синганда ва у операция қилингандан кейин буюрилади. К., кўпинча умуртқа поғонасининг белдумғаза бўлими касалликлари (мас, бел умуртқаси силжиганда, остеохондроз, спондилолистез ва ҳоказо) оқибатида бел оғриганда қўлланади. Тўғриловчи К. умуртқа поғонаси ёнга бир оз қийшайган (сколиоз) болаларга умуртқа погонаси бутунлай қийшайиб қолишининг олдини олиш мақсадида буюрилади. К.ни врач тайинлайди ва тўғри кийилганлигини текширади, кийиб юриш муддатини айтади ва назорат қилиб туради. К.ни узоқ, вақт тақиб юрилганда гавда мускуллари заифлашиб қолиши мумкин, шунинг учун умуртқа поғонаси қанчалик шикастланганига ва касаллик босқичига қараб (врач тавсияси билан) шифобахш гимнастика билан шуғулланиш ва гавда мускулларини массаж қилиши керак. К. тоза туриш учун трикотаж кўйлак ёки майка устидан кийилади. Пластмасса К.ни ювса бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |