Korsika
Корсика — Ўрта денгизнинг шимолидаги қисмидаги орол. Узунлиги 183 км, кенглиги 85 км. Майдони 8,7 минг км². Қирғоқлари ғарбида тик ва қояли, кучли парчаланган, қўлтиқ кўп, шарқида текис, паст ва кам парчаланган. Корсика, асосан, гранит ва гилли сланецлардан тузилган. Релефи тоғли, энг баланд жойи 2710 м (МонСенто чўққиси). Иқлими ўрта денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 12—13°, июлники 24—26°, йиллик ёғин текисликларда 600 мм дан, тоғларда 1200 мм гача. Дарёлари қисқа, ёзда суви камайиб, баъзан қуриб қолади. Маквис ва доим яшил бутазорлар, дуб, қарағай, қорақарағай ўрмонлари, тоғ тепаларида субалп ва алп ўтлоқлари бор. Соҳил ва водийларда субтропик деҳқончилик қилинади. Токчилик, боғдорчилик ривожланган, тоғ ён бағирларида донли экинлар етиштирилади. Чорвачиликда қўй, эчки, йилқи боқилади. Балиқ овланади. Туризм ривожланган. Бош шаҳри — Аяччо. Қадимда Корсикада ибери ва лигури қабилалари яшаган. Милоддан аввалги ИИИ асрда Рим, милодий 6—8 асрларда Византия, ИХ асрда араблар эгаллаган. ХИ асрда Пиза, 1347—1764-йилларда Генуя, 1768-йилдан Франсия таркибида. Корсикада Наполеон Бонапарт туғилган.[1]
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |