Корсиканлар (ўзларини корси деб атайдилар) — халқ, Корсика о.нинг асосий аҳолиси (300 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Италян тили шевасида ва франсуз тилида сўзлашадилар. Диндорлари — католиклар. К., асосан, узумчилик, полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, туризм ва зайтун, ғалла, каштан ўстириш билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил