Kortikosteroidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кортикостероидлар [лотинча cортех (cортиcис) — пўстлоқ], адренокортикостероидлар — буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватидан ишланиб чиқадиган стероид гормонлар гуруҳи (қаранг Стероидлар). К. таркибида 21 та углерод атоми бор. Барча К. прегнан ҳосилаларидир. Организмда холестерждан ҳосил бўлади. Физиологик таъсирига кўра, 3 гуруҳга бўлинади: 1) организмда, асосан, минерал алмашинувига таъсир этадиган моддалар — минералокортикоидлар (алдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон); 2) углеводлар ва оқсиллар алмашинувига таъсир этадиган моддалар — глюкокортикоидлар (кортизон, гидрокортизон, кортикостерон); 3) жинсий гормонларга ўхшаш таъсир этадиган стероид моддалар (андрогенлар ва прогестерон). Организмда К. етишмай қолганида Аддисон касаллиги (Бронза касаллиги), кўпайиб кетганда эса Ицен-ко-Кушинг касаллиги пайдо бўлади. К. препаратлари тиббиётда кенг қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |