Korund
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Корунд (нем. корунд; қадимги ҳиндчадан) – оксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи Ал2О3, қўшимчалари Cр, Фе, ТИ ва бошқа Кристаллари тригонал сингонияли устунсимон, кам ҳолларда дипирамидал. Рангсиз, таркибида темир, мис, марганец, титан ва шаҳриКорунд элементларнинг борлигига қараб турли рангда бўлади. Олмоссимон ялтироқ. Қаттиқлиги 9. Зичлиги 4000 кг/м3. Корунднинг (60—70%) магнетит, гематит шпинел билан аралашмаси „наждак“ деб аталади (Наксос о., Греция). Метаморфик, метасоматик жараёнларда ҳосил бўлади. Канада, ЖАР, Қозоғистон (Семиз-Буғ), Хибин ва Илмен тоғлари (РФ) ва Ўзбекистоннинг Оқтош, Молгузар, Томди тоғларида Корунд конлари бор. Корунднинг фақат сочмалардан олинадиган шаффоф ва чиройли ранглилари (сапфир – кўк рангли, ёқут – қизил рангли) қимматбаҳо тош сифатида заргарликда ишлатилади, унчалик тоза бўлмаганлари абразив материал. Техник ва заргарлик мақсадларида ишлатиш учун саноат миқёсида сунъий Корунд олинади. Cр2+, Фе3+ қўшиб олинган сунъий Корунд квант электроникаси, соацозлик, заргарлик саноати ва бошқаларда ишлатилади. Қўшимчаларсиз олинган сунъий Корунд радиоэлектроника саноатида қўлланади. Сунъий Корунд тозалиги ва йириклиги билан табиий Корунддан аниқ, ажралиб туради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |