Коряк тили (қадимий нимилан тили) — Палеоосиё тиллари оиласининг чукотка-камчатка тиллари гуруҳига мансуб. 5,4 минг киши сўзлашади (1989). Коряк тилида чавчувен, апукин, камен, парен ва иткан шевалари бор. Коряк адабий тили чавчувен шевасига асосланган. Фонетикасида сингармонизм ҳодисаси бор. Морфологиясида феълнинг ҳозирги замон шаклини ифодаловчи алоҳида белгиси мавжуд. Лексикасида буғучиликка оид сўзлар кўп. Ёзуви рус алифбоси асосида.[1]

Коряк тили
Тил кодлари

Манбалар

  1. ↑ "Коряк тили" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил