Корзинка — Ўзбекистонда фаолияти халқ истеъмол[1] моллари савдосига асосланган супермаркетлар тармоғи. Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи Англесей Фоод компаниясига тегишли ҳисобланади. Англесей Фоод компанияси 1996-йилда[2] ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида чакана савдонинг[3] супермаркет шаклида фаолият юритишни бошлаган илк тармоқлардан бири саналади. Аввалига компания Англесей Фоод бренди остида “уй олдидаги дўконлар” форматида иш олиб борган. 2005-йилда тармоқ ўз номини Корзинка.узга ўзгартирган[4]. Супермаркетлар тармоғи 2021-йил октабр ойида ребрендингни амалга оширди ва расмий номидан ".уз" доменини олиб, Корзинка шаклида хизмат кўрсатмоқда[5].

Корзинка
Korzinka Amore Mio supermarketi
Корзинка Аморе Мио супермаркети
Шиори Одатдагидан яхши!
Қачон асос солинган

1996-йил (Англесей Фоод сифатида)

2005-йил (Корзинка.уз сифатида, 2021-йил ребрендингдан сўнг Корзинка сифатида)
Ҳудудий хизмати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Асосчи(лари) Зафар Ҳошимов
Маҳсулот(лар)и "365 кун" , "Из Корзинки"
Вебсайти корзинка.уз

Манбалар

Ҳаволалар