Косатка (Орcинус орcа) – тишли китлар туркумининг делфинсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Эркагининг оғирлиги 8 тоннагача, урғочиси кичикроқ. Елка сузгичи тўмтоқ ва жуда кенг, орқа сузгичи жуда баланд (эркагида 1,7 м гача, урғочисида 0,9 м гача). Косатка космополит, Арктикадан Антарктидагача бўлган очиқ денгизларда тарқалган. Соатига 55 км гача тезликда суза олади. Ҳомиладорлик даври 16 ойга яқин. Узунлиги 2–3 м келадиган битта бола туғади. 35 йилгача умр кўради.

Кицимонлар орасида ягона йиртқич тур, асосан, бошоёқли моллюскалар ва балиқлар билан озиқланади, баъзан куракоёқлилар (тюлен) ва кицимон (делфин) ларга ҳужум қилади. Одам учун хавфли эмас. Тутқунликка кўникади, ювош, осон қўлга ўрганади. Кўплаб овланади. Ўртача катталикдаги косаткадан 1 т гача ёғ, 1,5–3 т гача гўшт олинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил