Koshari taomi
Кошари, шунингдек, кушари, кошари (мисрча: كشرى , ˈкоʃæɾи ) – Миср миллий таоми бўлиб, гуруч, макарон ва ясмиқдан тайёрланади ва барча масаллиқлар аралаштирилади, сўнгра помидор – сирка соуси билан зираворланади. Ба'зида овқатга спагеттининг қисқа бо'лакчалари, но'хат ва қовурилган пиёзнинг бо'лакчалари қо'шилади. Хоҳишга ко'ра, таомга саримсоқ шарбати ёки соус, шунингдек, аччиқ турдаги соуслар қо'шилади. Ҳозирги вақтда бу таом Миср ва қо'шни давлатларнинг бутун аҳолиси орасида жуда кенг тарқалган. У асосан оддий аҳоли, ишчилар ва деҳқонларнинг таоми ҳисобланади. Шу билан бирга, фақат ушбу таомни тайёрлашга ихтисослашган ресторанлар шунингдек, Мисрнинг умумий ошхонаси ресторанлари мавжуд. Унинг таркибида ҳайвон ёг'лари ё'қлиги сабабли, қовуриш пайтида о'симлик ёг'и ишлатилинади.