Koshifiy
Коший Камолиддин Абдураззоқ (ёки Кошоний ёки Самарқандий (18-аср) — тасаввуф фалсафасининг йирик вакилларидан бири. Унинг ,, Китоб ал-истилоҳот" асари тасаввуфга доир терминалларнинг мукаммал қомуси ҳисобланади. Форс тилида ёзилган бу асарда машҳур Ҳирот донишманди Абдуллоҳ Ансорий (1006-1088)нинг ,,Манзил ас-сойирин ила-л-Ҳақ" (Ҳаққа интилувчиларнинг манзиллари) асарида учрайдиган муҳим терминлар — тасаввуф фалсафасига мувофиқ тарзда изоҳланади. Абдуллоҳ Ансорий қувваи ҳофизаси ўткирлиги жиҳатидан Имом ал-Бухорий ҳа яқинроқ эди, у ёшлик чоғларидаёқ уч юз минг ҳадисни, юз минг асноди билан ёд билар эди, муҳаддисликдан кейин сўфий мақомига етди. У ,,Манзил ас-сойирин ила-л-Ҳақ" асарида Ҳаққа етиш, яқинлашиш йўлида босиб ўтиш зарур бўлган тавба, таваккул, сидқ хавф ва ражо каби манзилларнинг маъно ва моҳиятини талқин этади. Коший юқоридаги асарида Абдуллоҳ Ансорийнинг мана шу китобида тилга олинган маънавий етуклик манзилларини муфассал шарҳлайди. Тасаввуф терминларининг ботиний маънолари ҳозиргача яхши ўрганилмаган. Кошийнинг бу асари 2 қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида сўфийлик истилоҳларига изоҳлар берилади (Мас.., май-маърифат, зулф-Ҳақнинг жамолини тўсиб турган ҳаёт қарама-қаршиликлар…). Асарнинг 2-қисмида эса сўфийлик тариқатига кирган солиқнинг маърифат, ҳақиқатга етишдаги ҳол илми босқичлари Ансорий китобидаги билан изоҳлаб берилади. ЎзФАнинг Беруний номли Шарқшунослик университетининг Коший вафотидан 50 йил ўтганидан кейин (1381) оққа кўчирилган нодир нусхаси сақланади (инв. Н- 508-П). Бу асарнинг яна бешта қўлёзмаси собиқ СССР Фанлар академияси Шарқ[1] шунослик университетининг Санкт-Петербург бўлимида сақланади. Асарнинг 1-қисми 1845-йилда Калкуттада олмон шарқшуноси А. Шпенгер томонидан инглиз тилида нашр этилган. Тасаввуф фалсафасида ўзак масала ҳисобланган қалбни поклаш, уни бу дунё ҳаётидаги турли ўткинчи ташвишлар (бойлик, обрў, мансаб, ғараз каби), таалуқотлардан тозалаш ҳақида сўз боради. Бу китобнинг 1838-йилда котиб Сайид Боқир ибн Жаъфархўжа томонидан кўчирилган қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик университетида сақланади (инв. Н 8419ў1). Кошийнинг ,,Рисола фи қазо вал-қадар" асарида ўрта асрларда тараққий этган калом илмида муҳим муаммолардан бири ҳисобланган қазо ва қадар (тақдир, барча яхши ва ёмон ишлар азалдан инсон инсон пешонасига ёзилганлиги) масаласи ҳақида фикр юритилади. Ислом фалсафасидаги бу муаммога фикр билдирган уламолар бир биридан фарқланувчи турли гуруҳлар, оқимларга бўлиниб кетган. Чунончи, ал-ашъария таълимоти оқими тарафдорлари (ал- Ашъарий, ибн Фироқ, Абу Ис’ҳоқ ал-Исфароний, Аш-Шаҳристоний, Фахриддин Розий) мўтазилиа издошлари бўлиб, буларнинг фикрича, шариат қонун-қоидаларига кўр-кўрона тақлид қилмай, ақл ва илм нури билан тақдирни ўзгартириш мумкин. Уларнинг фикрича, яна хаёлга, тасаввурга келган нарса тафаккурга кўчиши мумкин. Қадар ойлар эса инсон ўз хатти-ҳаракатларида ирода эркинлигига эга деб ҳисоблайдилар. Қадар уйларнинг бу фикри Қуръон оятларига мувофиқ келади. Ирода эркинлигини ҳозирги вақтда бутун дунё мусулмонлари эътироф қилади. Бу эътироф эса одамларнинг ўз хатти-ҳаракатларига масъулиятини оширади. Кошийнинг рисоласида мана шу фалсафий муаммолар талқин этилади.[2]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ кутубхонаси „Коший Камолиддин Абдураззоқ“ (2022-йил 7-декабр). тошкент 2004да асл нусхадан кутубхонаси архивланган.
- ↑ Фалсафа қомусий луғат. ,,Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти" ,,Шарқ"Нашриёт - Матбаа Аксиядорлик Компанияси бош таҳририяти Тошкент - 2004.