Koshiy
Коший (Ал-Коший), Ғиёсиддин Жамшид (тахминан 1430-йилда Самарқандда вафот этган) — атоқли математик ва астроном.
| Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший | |
|---|---|
|
Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший портрети, рассом Леонид Кайдалов | |
| Таваллуди |
1480-йил Кошон, Ғарбий Эрон, Темурийлар империяси |
| Вафоти |
1429-йил Самарқанд, Мовароуннаҳр, Темурийлар империяси |
Ёшлиги
Жамшид ибн Мас'уд ибн Маҳмуд Г'иёсиддин ал-Коший— ХИВ-ХВ асрда риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлар юрти бўлган Кошонда туг'илган. Унинг бобоси Маҳмуд ибн Яҳ'ё ибн ал-Ҳасан ал-Коший о'з даврининг зиёли кишиларидан бо'либ, 1411- йилда Шерозда риёзиёт ва астрологияга оид рисола— Искандарнинг (А. Темур набираси) гороскопини тузган.
Г'иёсиддиннинг туг'илган йили нома'лум бо'либ, ёшлик йилларининг асосий қисми Кошонда о'тган. Ёшлик йилларида риёзиёт ва фалакёт илмига қизиқиб қадимги Греция, Эрон ва Марказий осиёлик ко'плаб олимларнинг асарларини таржима қилиб, шархлар ёзган. У табобат, мантиқ, ҳуқуқшунослик ва адабиёт фанини чуқур о'рганган.
Илмий фаолияти
Кейинчалик Коший Ҳиротга келиб, Шохруҳ саройида хизмат қилган. Унга атаб "Элхон зиж" ни такомиллаштириш учун "Хоқон зижи" (Зижи Хоқоний дар такмили "Зижи Элхоний". Унинг бу асари о'з давридаги астрономияга оид шох асарлардан бири ҳисобланган.
О'ша даврда Улуг'бек ҳокимиятида ко'пчилик олимларни Самарқандга то'плаш ишлари олиб борилаётган вақт эди. 1416- йил ал-Коший ҳам Самарқандга таклиф этилди ва ҳаётининг со'нгги йилларигача о'ша ерда қолди.
Қозизода Румий билан бирга Улуғбек расадхонаси ва мадрасаси қурилишига раҳбарлик қилган. Коший Улуғбек қўл остида ишлаган Ҳусайн Биржоний, Али Қушчи ва бошқаларнинг камолотга етишишига катта қисса қўшган. Коший астрономияга оид „Зижи Ҳоқоний дар такмили зижи Элхоний“ („Элхоний астрономик жадвалини такомиллаштиришда Ҳоқоний астрономик жадвалининг аҳамияти“), „Суллам ус-само“ („Осмон нарвони“), „Нўзхат ул-хадоиқ“ („Боғлар сайри“) ва математикага оид „Рисола ал-муҳитийя“ („Айлана хақида рисола“), „Рисола ул-атвор нал-жайб“ („Ватарлар ва синус ҳақида рисола“), „Мифтоҳ улҳисоб“ („Арифметика калити“) асарларини ёзган. Коший биринчи бўлиб математикага позицион асосла ўнли касрларни киритди ва назарий асосдаги, ихтиёрий кўрсаткичли илдиз чиқаришда қозир „Руффини — Горнер“ усули леб аталадиган усулни па „Нютон биноми“нинг коэффиниентларини топишда формулага тўгри келадиган адлитин усулни қўллади. Коший син Г на л (пи) со-нини ўнлик системада 17 хона аниқлик билан ҳисоблади. Коший Ўрта аср Шарқ математикасини юқори босқичга кўтаришга катта ҳисса қўшди[1].
Асарлари
“Мифтах ал-хисаб” ((форсийда ёзилган) “Арифметика калити”) - ал Кошийнинг асосий асари бўлиб, арифметика ва алгебра бўйича батафсил ма’лумотлар баёнотига бағишланган. Фан тарихшунослар томонидан юқори баҳоланган, кўплаб оврупа тилларига таржима қилинган.
“Ар-Рисала ал-мухитийя” ((форсийда ёзилган) “Айлана ҳақида рисола”) - асар π (пи) сони ҳамда син 1° ни ўз даври учун ўта аниқлакда ҳисоблашга бағишланган.
“Зидж Хакани дар такмили зиджи Элхани” ((форсийда ёзилган) “Зиджи Ҳоқоний”) - Шоҳруҳга бағишланган астрономик жадваллар.
Улуғбекнинг академияси каби қимматли ма’лумотлар мавжуд отасига ёзган мактуби Европа ва Осиёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган[2].
Математикага қо'шган ҳиссаси
1. Илк бор (Оврупада Симон Стевиндан 150 йил аввал) ўн карра ҳисобини киритган ва ундан мунтазам фойдаланган.
2. Улуғбек ҳамда Қози зода Румий билан бирга кетма-кетлик яқинлиги усулини ишлаб чиққан, ХИХ асрда Оврупада франсуз математиги Э.Пикар томонидан қайта очилган.
3. “Нютон биномий” номи билан аталувчи формулага асосланган ихтиёрий илдиз даражаларининг яқин жойлашув усулини ишлаб чиқди.
4. Эндиликда “Горнер чизмаси” номи билан машҳур кўпҳадни ҳисоблаш услубини ишлаб чиққан.
Унга тегишли бўлган асарлар ҳозир Берлин, Лейден, Санкт Петербург, Лондон ва бошқа давлатлар кутубхоналарида сақланмоқда.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „О`збекистонда илм-фан тараққиёти“.
Адабиётлар
Ал.: Юшке и мч А. П.. История математики передние века. М.. 1961; Магиие не кая Г. П.. Учение о числе на средневековом Ближнем и Среднем Востоке, Т.. 1967.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |