Kosibchilik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Косибчилик (араб. - касбкорлик) — 1)тор маънода — чармдан ковуш, махси, шиппак, этик ва бошқа оёқ кийимларини қўлда тикиш билан шуғулланиш. Асосан, чорвачилик пайдо бўлганидан сўнг (милоддан аввалги 4—3 минг йиллик) хом теридан оёқ кийимлари "тикила" бошлагач, К. шакллана борган, лекин ҳали жуда ибтидоий кўринишда бўлган. Аста-секин одамлар ҳайвон терисини ошлашни, ундан кўн тайёрлашни, кўндан чарм олишни, чармдан эса кийим-бош, поябзал тикишни ўрганишган. К. ХИХ аср охирлари, ХХ аср бошларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва айниқса, Фарғона водийси шаҳарларида анча ривожланган. Бу шаҳарларда юзларча К. дўконлари бўлган. Саноат аста-секин ривожланиб, артел ва фабрикалар пайдо бўла бошлагач, К. билан шуғулланувчилар ҳам артел ва фабрикаларга уюша бошлади. Лекин К. билан шуғулланувчи якка шахслар ҳам сақланиб қолди. К. бутун дунёда, айниқса, Шаркда, шу жумладан, Ўрта Осиёда кенг тараққий этган. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида, айниқса, Фарғона водийсида ҳозир К. халқ ҳунармандчилигининг узвий тури сифатида яна ривожлана бошлади. К.да фақат поябзал тикиш билан чекланиб қолинмайди, балки телпак, от-улов абзаллари, қайиш, пичоқ қини каби буюмлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланилади;2) кенг маънода — қўлда бажариладиган ишлар билан шуғулланиладиган касбларнинг умумий номи (дегрезлик, дурадгорлик, заргарлик, каштадўзлик, кулоллик, кўнчилик, мискарлик, рихтагарлик, темирчилик, тикувчилик, тунукасозлик, тўқувчилик, ўймакорлик ва бошқалар). К. билан, асосан, оддий меҳнат қуроллари ёрдамида якка тартибда шуғулланилади. К. инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқравишда аста-секин ривожланган (яна қаранг Ҳунармандчилик).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |