Космик алоқа — Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) орқали ердаги пунктлар орасида ёки космик аппаратлар (КА) орасидаги алоқа. Ердаги пункт билан космосдаги инсон ўртасида алоқа биринчи марта 1961-йилда Ю. А. Гагариннкят "Восток" космик кемасида парвоз килганда ўрнатилди. Космосда, асосан, радиоалоқа, баъзан, оптик алоқа қўлланади. Космик алоқа тизимида кўпроқ радиоалоқадан, Ердаги пунктлар орасида алоқа боғлаш учун эллиптик ва доиравий стационар орбиталар бўйича ҳаракатланувчи ЕСЙ дан фойдаланилади. КА лари орасида Космик алоқа биринчи марта 1962-йилда "Восток-3" ва "Восток-4" кемалари орасида амалга оширилган. Ердаги пунктлар орасида Космик алоқа ўрнатиш учун кучли антенналар, радиошовқин даражаси жуда кичик бўлган қабул қилувчи асбоблар, қидирилаётган сигнални ажратиб оладиган махсус аппа-ратлардан фойдаланилади. КА нинг борт аппаратуралари жуда пухта, енгил ва ихчам бўлиши керак. Космик алоқа каналлари учун уларнинг вазифаси ва йўналишларига кўра турлича частота диа-пазонидан фойдаланилади. Частоталарни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби радиоалоқа регламенти билан белгиланади. Космик алоқа тизимларининг Ердаги алоқа тизимларидан асосий фарқи КА вазиятининг узлуксиз ўзгариб туриши, КАнинг ҳар ондаги координаталарини билиш зарурлиги, қабул қилинаётган сигналлар частотасининг тез-тез ўзгариб туриши, КА бортидаги радиоузаткичлар қувватининг чекланганлиги, масофанинг узоқлиги ва бошқалардан иборат.

Ер билан К А орасидаги алоқа ёрдамида космовидениета асос солинади, натижада инсоният одамнинг очиқ космосга чиқиши ва Ойда юришининг шоҳиди бўдди. Сайёралараро автоматик ст-ялар Венера ва Марсга учирилганда 350 млн. км масофада икки томонлама турғун радиоалоқа ўрнатилди. "Марс" ва "Маринер" типидаги космик ст-яларга ўрнатилган аппаратлар ёрдамида Марс ва Венера сайёраларининг атрофи, атмосфераси, температураси текширилди ва телеметрик каналлар орқали тасвирлари Ерга узатилди.

ЭСЙ орқали алоқада турли орбита ва баландликда парвоз қилаётган ЕСЙдан фойдаланилади. Узоқ ма-софалар орасида телевизион алоқа ўрнатишда, одатда, бевосита кўринадиган бир қанча оралиқ ва иккита асосий пунктдан иборат радиореле тармоқлари — ретрансляторлардан фойдаланилади. ЕСЙ бортига ўрнатилган битта ретранслятор ёрдамида Ерда бирбиридан 10—15 минг км узоқ жойлашган пунктлар орасида алоқа ўрнатиш мумкин. КА орасидаги алоқага бошқа КАдан олинган маълумотларни ретранслясия қилиш, уларнинг орбитадаги вазиятини ўлчаш ва ҳаракатини бошқариш ёки уларга якинлашиш, навигация масалаларини ҳал қилишга оид алоқалар ҳам киради. КАнинг антенналарини ўзаро йўналтириш анча қийин, шу сабабли, улар орасида йўналтирилмаган алоқа қилинади.

Лазерлар ихтиро қилингандан кейин оптик алоқа масаласи ҳал қилина бошлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил