Kosmik apparat


Фазовий аппарат — космосда илмий тадқиқот ларни, метеорологик кузатишларни, навигация ўлчашларини ўтказадиган, радио- ва телеалоқаларни таъминлайдиган учиш аппарати. Космик аппарат бошқарилиши бўйича (бошқарилмайдиган, автоматик бошқариладиган, орбитал ст-ялар, космонавт учувчиси бўлган космик кемалар); учиш траекторияси бўйича (Ер ёки сайёраларнинг сунъий йўлдошлари, Ерга ёки сайёрага қўндириш аппаратлари, сайёралардан учиб чиқиш учун аппаратлар); фойдаланилиши бўйича (бир марта ва кўп марта фойдаланиладиган) турларга бўлинади. Таркибига бутун аппа-ратураларнинг ишини, берилган траектория бўйича ишини, ориентациясини ва бошқаларни таъминлайдиган борт тизимлари киради. Бу тизимларга ёнилғи заҳираси бўлган двигател қурилмаси, ҳаракатни бошқариш тизими, борт комплекслари, иссиқлик режимини бошқариш, борт аппаратураларини энергетик таъминлаш, учиш вақтида ҳаракатни бошқариш ва Ер билан алоқа боғлаш тизимлари киради. Ер сунъий йўлдошларини паст орбитага учиришда элтувчи ракеталардан, юқори орбиталарга ёки сайёралараро орбиталарга ўтказишда қўшимча ракета комплексларидан фойдаланилади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |