Kosmik chang
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Космик чанг — сайёралараро ва юлдузлараро фазодаги жуда майда қаттик, зарралар. Мас, сайёралараро фазодаги бир дона Космик чанг массаси ~ 10 3—10 5 бўлиб, Қуёш системасидаги чанглар миқдори 1019—1020 г ни ташкил этади. Бу чанглар эклиптика текислигига нисбатан консентрацияга эга. Уларнинг миқдорий зичлиги Қуёшдан узоқлашган сари 1-3 қонун бўйича камайиб бориб, 3 астрономик бирликдан бошлаб кузатилмайди. Сайёралараро муҳитдаги Космик чанг манбаи кометаларнинг секин-аста парчаланиши, шунингдек, кичик сайёралар ва метеор жисмларнинг бўлиниши натижасидир. Уларнинг ўлчами юлдузлараро муҳитдаги чанг ўлчамидан анча катта. Юлдузлараро муҳитдаги Космик чанг, асосан, совуқ юлдузлар атмосферасининг юқори қисмида вужудга келиб, юлдуз шамоли таъсирида фазога тарқалади. Ундан ташқари, янги ва ўта янги юлдузлар портлаши вақтида ҳам маълум чанглар ҳосил бўлади. Бундай чанглар таркиби улар қайси газ моддасида конденсацияланиб вужудга келгани билан боғлиқ. Масалан, "углерод синфидаги юлдузлар" атмосферасида кўпроқ графит ва кремнийдан таркиб топган чанг, "кислород синфидаги юлдузлар" атмосферасида эса силикатлардан иборат чанглар вужудга келади. Космик чанг юлдузлар ва бошқа осмон ёриткичлари сочадиган ёруғликни сусайтиради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |