Космик геодезия – геодезитнинг махсус бўлими; унда илмий ва амалий муаммолар ер сунъий йўлдошлари тизими ва бошқа космик аппаратлар ҳамда Ойни кузатиш орқали ечилади. К. г.нинг асосий вазифалари: халқаро миқёсда қабул қилинган дастур орқали Ер сиртидаги нуқталарнинг ўзаро жойлашишларини аниқлаш; референс-эллипсоид марказини Ернинг оғирлик марказига нисбатан аниқлаш; пунктларнинг мутлақ координаталарини Ер оғирлик марказига нисбатан топиш ва ягона дунёвий координаталар тизимини яратиш; барча геодезик тизимлар орасидаги боғлиқликни таъминлаш; Ернинг ташқи гравитация майдони ва Ер шаклини аниқлаш; геодезия фанининг баъзи фундаментал ўзгармас миқдорларини узлуксиз равишда аниқлаб туриш. К. г.га оид дастлабки ишлар ХВИИИ аср 2-ярмида амалга оширилган. Лекин ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, К. г. масалаларини ҳал этишда Ер сунъий йўлдошларидан фойдаланиб келинмоқда. К. г.нинг геометрик ва динамик масалалари ҳам бор. Ер сиртидаги ва космик аппарат юзасидаги нуқталарнинг ўзаро вазиятини бирор координата системасида аниқлаш геометрик масала; космик аппа-ратларнинг орбита элементлари асосида Ер гравитация майдони параметрларини аниқлаш динамик масала ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил