Kosmik kema
Фазовий кема – кишиларнинг космосга парвоз қилиши учун мўлжалланган апарат бўлиб 1961-йил 12-апрелда Ер сунъий йўлдошлари орбитасига чиқарилган „Восток“ кемаси биринчи Космик кема ҳисобланади. Унинг ичида космонавт-учувчи Юрий Гагарин бўлган. Бундан ташқари, „Восход“, „Союз“, „Меркурий“, „Жемини“, „Аполлон“, „Челленжер“ ва бошқа Космик кемалар учирилган. Геоцентрик орбита бўйича учадиган Космик кема йўлдош кема, одам ва юкларни орбитал стансияга элтиб берадиган Космик кема транспорт кема, сайёра ёки табиий йўлдошларга элтувчи Космик кема қўндирувчи, сайёра ёки унинг йўлдошидан учадиганига учиб чиқиш кемаси дейилади. Космик кеманинг асосий тизимлари: хаётни таъминлаш, метеоритлар, радиация ва бошқалардан қимоя қилиш, двигател қурилмаси (учиш траекториясига тузатиш киритиш, ориентирлаш ва учишни барқарорлаш учун ракета ёқилғиси билан), космик ст-яларни излаш, уларга Космик кемани яқинлаштириш ва туташтириш, экипажни Космик кемадан космик ст-яга ўтишини таъминлаш, Қуёш батареясидан фойдаланиш, Ерга қўндириладиган бошқариш тизими ва бошқа Космик кеманинг бир ва кўп марта фойдаланиладиган хиллари бор. Бир марта фой-даланиладиган Космик кемада туширувчи аппаратнинг сирти иссиқсан изолясиялайдиган қоплама билан қопланади, кўп марта фойдаланиладиган Космик кемада Ерга қайтиб тушаётганда атмосферада тормоз бериш иши мураккаб бўлгани учун унинг барча бўлмалари иссиқлиқдан ҳимоя қилинадиган қопламалар билан қопланади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |