Космик ракета — космик тезликлар берадиган ракета. Космик фазо, Ер сунъий йўлдошлари орбиталари ёхуд бошқа осмон жисмлари орбиталарига автоматик ёки бортида космонавтлари бўлган аппаратларни учиришга мўлжалланган. Замонавий Космик ракеталар кўп босқичли бўлиб, босқичлар сони, асосан, унинг вазифасига боглиқ. Старт вақтида Космик ракета нинг биринчи босқичли энг қувватли двигатели ишга тўшади ва у системага маълум тезлик беради. Биринчи босқичли двигателининг ёнилғи заҳираси тугагандан сўнг у системадан ажралиб чиқади ва иккинчи босқичли двигател ишлай бошлаб системага қўшимча тезлик беради. Узоққа учиш ҳолларида Космик ракета, одатда, Ер сунъий йўлдошлари орбитасига чикарила-ди ва ундан кейинги учишларида шу орбитадан старт олишда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил