Космогония (фазо ва [гония]) — кузатилмиш Коинотнинг барча турдаги жисмлари ва уларнинг тизими (сайёралар ва уларнинг табиий йўлдошлари, Қуёш тизими, юлдузлар, сомон йöллари ва бошқалар) нинг пайдо бöлиши ва тараққиётини асосан, Нютон механиқаси доирасидаги фан. Назариялари ва фаразий жисмларни астрономик усуллар билан кузатув натижасида вужудга келади. Рöй бераётган фазогоник жараёнларга оид кузатув маълумотларига эга бўлиш бевосита астрофизиканинг асосий масалаларидан ҳисобланади. Астрономик тадқиқот усулларидан ташкари яна назарий физика қонунлари ва маълумотларига ҳам суянади. Шартли равишда галактикалар, юлдузлар ва сайёралар ларига бўлинади. Масалан, сайёралар си йўналиши геология, геофизика, геокимё маълумотларини ва космик аппаратлар билан тадқиқ қилинган натижаларни ҳам қўллайди.

Америкалик олим Ж. Жинснинг гравитацион беқарорлик назарияси К.нинг энг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. Унга кўра, Коинотнинг улкан булутида протогалактикалар ёки уларда протоюлдузлар пайдо бўлиши учун гравитацион беқарорлик мезони бажарилиши шарт. Хусусан, зичлиги барча нуқталарда деярли бир хил бўлган муҳитда бирор сабаб билан тўлқинлашиш рўй бериб, ўлчами 1 га тенг бирор "қуюклик" шакллана бошласа, у янада қуюқлашиб (сиқилиб) бориши учун қуйидаги муносабат бўлиши лозим: Х=ийж^Г / р (и — гас атомининг ўртача иссиқлик тезлиги, Г — тортиш кучи доимийлиги, р—зичлик).

Натижада юки рАг га тенг протобулут ҳосил бўлади. Масалан, п = 1СН4 г/см3 ва харорати 106 К бўлган газ булутида массаси 10" т0 (т0— Қуёш юки (массаси) )га тенг протоғалактика (протобулут) вужудга келади. Протоғалактикаларнинг шаклланиши ва ривожланишига оид фазогоник муаммолар, асосан кучли компютердар ёрдамида тажрибалар усули билан тадқиқ қилинмоқда. Уларга нисбатан протоюлдуз ва протосайёралар тизими анча чуқур ишлаб чиқилган. Сомон Йўлининг юлдузлараро фазосида массаси \т0 га тенг, ўлчами 1 парсек (пк) ва температураси бир неча ўн градус бўлган газ булутлари етарлича кўп. Лекин улар сиқилиб юлдузларга айлана олмайди, чунки бунда гас босими ўз хусусий тортишиш кучи билан деярли ички мувозанатда бўлади. Сомон йöлида юки (массаси) 103—105 т0 ва улчами 10—100 парсек бўлган газ-чанг булутлари ҳам мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг физик ҳолати Жинс мезонини тўла каноатлантиради ва гравитацион бекарорлик туфайли сиқилиб ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси осонгина инфрақизил нурланиш тарзида ташқарига сочилади. Уларнинг массаси катта бўлгани билан бирор сабабга кўра ички температура ташқи фазога инфрақизил нурланиш сифатида чиқа олмаса, унда босим кучи ошиб, гравитацион сиқилиш жараёнини тўхтатиб қöйиши мумкин. Шунинг учун юлдузлар тутилиш соҳалари (ЙУТС), одатда, инфрақизил оралиғида юзланади. ЙУТС ни амалда осон топиш мақсадида яна бошқа кöрсатгичлар аниқланган. Сиқилиш давомида протоюлдуз ядросида температура кўтарилиб бориб 101 К га етганида унинг марказида термоядро реаксияси бошланади ва у энди юлдузга айланган дейилади. Юлдуз умри унинг массаси кубига тескари пропорсионал, такдири ҳам мос равишда турлича. Мас, юлдуз массаси т>3то бўлса, одатда, у охири қора урага айланади. Агар т<\,2т() бўлса, натижада оқ митти вужудга келади.

Сайёралар К.сида уларнинг вужудга келиш назариясини ишлаб чиқишда қуйидаги кузатув маълумотлари тўла ҳисобга олиниши лозим: 1) Плутон орбитаси ичидаги 8 та сайёра орбиталари текисликлари ўзаро жуда яқин ва улар Қуёш экватори текислиги билан деярли устма-уст тўшади; 2) барча сайёралар Қуёш атрофида айланага яқин орбиталар бўйлаб ва айнан Қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланиш йўналиши бўйича ҳаракатланади; 3) сайёраларнинг ўз ўқи атрофида айланиш йўналиши улар орбиталари бўйича ҳаракати йўналиши билан бир хил (Венера ва Урандаи ташқари); 4) сайёраларнинг Қуёшдан ўртача узоқлиги Тициус — Боде қонунига бўйсунади; 5) сайёралар ўз физик ҳолатлари бўйича кескин 2 гуруҳга бўлинади: гигант ва Ер типидаги сайёралар; 6) Қуёш системасидаги барча сайёралар массалари йиғин-диси Қуёш массасидан 750-марта кичик бўлсада, бутун Қуёш системаси айланиш моментининг 98% сайёраларга тегишли; 7) барча гигант сайёралар ҳалқаларга ва кўп (ҳатто бир неча ўн) табиий йўлдошларга эга.

Табиий йўлдошларнинг асосий қисми айлана орбиталар бўйлаб сайёра аиланиши йўналиши бўйича ҳаракатда бўлади, уларнинг орбита текисликлари эса сайёранинг экватор текислигида жойлашган.

Бугунги ҳисоб-китобларга кўра, 5 млрд. йил бурун сезиларли даражада айланишга ва магнит майдонга эга бўлган газ-чангдан иборат йирик будут сиқилишни бошлаб, аста-секин унинг марказида массив марказий қуюқлик вужудга келган. Қуюқликдан ташқаридаги қисм массаси нисбатан 10-марта кичик бўлган. Бу система айланиш ўқи бўйича сиқилиб борган сари магнит куч чизиклари марказдаги протоюлдузга ўралиб бориб, унинг айланиш моментини улар ташқи қисмга узатишда қатнашади. Натижада марказида Қуёш ва унинг экватор текислиги атрофида айланиш ҳолати аста-секин ошиб бораётган қалин доира вужудга келади. Ушбу доира зичлиги маълум критик қийматга эришиши билан у гравитацион беқарорлик туфайли бир нечта ҳалқаларга ажралади. Ҳар бир ҳалқа аста-секин бўлиниши ва массаларини йиғилиб бориши жараёнлари сабаби сайёра ҳамда табиий йўлдошлари вужудга келади. Газсимон гигант сайёралар атрофида дисклар худди шу тариқа вужудга келиб, улар ҳам беқарорлик оқибатида ҳалқаларга бўлинади.

Ўзбекистонда муаммолари, асосан, Ўзбекистон миллий университети Астрономия кафедрасида, галактикалар К.си эса Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтида ўрганилади.

Ад.:Гуревсч Л. Э., Чернин А. Д., Введение в космогонию, М, 1987; М., 1986; Нуритдинов С. Н., Сомон Йўли физикаси, Т., 1989.

Салоҳитдин Нуритдинов.[1] Ҳабибуллоҳ Азимжон (2024)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил