Kosonsoy stadioni
Косонсой стадиони (русча: Стадион «Касанса́й») – Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги кўп функсияли стадион. У 22 000 томошабинга мўлжалланган ва Ўзбекистондаги йирик стадионлардан бири ҳисобланади. Косонсой стадиони маҳаллий Косонсой футбол клубининг уй аренасидир.
| Жойи | Косонсой, Ўзбекистон |
|---|---|
| Қачон қурилган | 1978—1980 йиллар |
| Қачон очилган | 1980-йил |
| Эгаси | Косонсой (футбол клуби) |
| Оператор | Ўзбекистон Футбол Федерацияси |
| Юзаси | табиий чим, грасс |
| Ҳажми | 22.000 (футбол) |
| Майдон ўлчами | 112м х 72м |
| Майдон эгалари | |
| Косонсой (футбол клуби) | |
Совет даврида очилган. Намангандаги „Марказий“ стадионини реконструксия қилиш жараёнида „Навбаҳор“ футбол клуби уй учрашувларини шу стадионда ўтказди. Стадион Маданият ва Спорт ишлари вазирлигининг Косонсой тумани бўлимига қарашлидир.
Тарихи
1980-йил Косонсой тумани ҳокими Самарахон Каримов саъй-ҳаракатлари эвазига ҳашар йўли билан қурилган. „Марказий“ ўйингоҳ ўз бағрига қоғозда 20 минг ишқибозни сиғдирса-да, амалда бемалол 22 минг мухлис ўйинни бевосита стадионда кўриш имкониятига эга. Стадионда механик табло ишлайди[1]. Стадион ҳолати эски ва тахта о'риндиқдан иборат.
Тавсифи
Стадионнинг атрофида 4 та сунъий қопламали майдонлар бор. Жамоа сунъий қопламали майдонда тўп сурадиган рақибларига қарши баҳсларга тайёргарлик жараёнида шу майдонлардан фойдаланади. Бундан ташқари, қиш фаслида ҳам бу майдонлар жамоага хизмат кўрсатади. Клубнинг базаси ҳам стадионда жойлашган.
Манбалар
- ↑ „“Навбаҳор”нинг иккинчи “уйи”“ (2015-йил 12-сентябр). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.