Kosontov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Косонтов — Қарши чўлидаги баландлик. Қашқадарё вилоятида, Қашқадарё ўзани билан Майманоқ канали оралиғида жойлашган. Энг баланд жойи 452 м, нисбий баландлиги 100 м. Жан.ғарбдан шим.-шарққа чўзилган. Ўз. 4,5 км. Бурмаланган гумбазсимон баландлик. Ён бағирлари текисликдан кескин кўтарилган ва қуруқ сойлар билан ўйдимчуқурлашган. Сувайирғич қисми ясси текисликдан иборат.
К. ёш антиклинал баландлик, бўр, палеоген ва тўртламчи даврларнинг оҳактош, гил, алевролит, қумтош, конгломерат, қумли қатламларидан тузилган. К.да оч бўз тупроклар тарқалган, уларга кўпроқ гипсли, енгил механиқ таркиб хос.
Ранг ва қўнғирбош, баъзи жойларда шувоқ ўсади. Яйлов чорвачилигида фойдаланилади, атрофлари суғориладиган ердар билан банд. Шимолий этагида Косой шаҳри жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |