Kosovo
Косово (расман: Косово Республикаси) (албанча: Косова Косовë; сербча: Косово туркча: Косова) – Болқон яриморолида жойлашган. 2008-йилда Сербиядан мустақилликка эришган давлат. Пойтахти – Приштина шаҳри (500 минг кишилик аҳолиси бор). Ҳудуди 10 минг 887 км2, аҳолиси 1 771 996 киши (2024). Миллий байрами – Мустақиллик эълон қилинган кун, 17-феврал 2008-йил (Сербиядан). Давлат тили – албан ва серб тиллари. Косова аҳолисини 90%и мусулмон ҳисобланади.
Давлат бошқаруви
Парламент Республикаси. Давлат раҳбари – президент. Амалдаги президент – Вжоса Османи (2021-йил 4-апрелдан). Ҳукуматни бош вазир идора этади. Президент ва ҳукуматни парламент сайлайди. Парламент – Миллий Мажлис 120 нафар депутатдан иборат. 20 та ўрин миллий озчилик (серблар, турклар, ашкаллар, лўлилар) вакилларига ажратилади. 26 та сиёсий партия фаолият кўрсатади. Асосий сиёсий кучлари – „Косово Демократик Партияси“, „Косово келажаги учун алянс“ коалисияси, „Ўз тақдирини ўзи белгилаш“ партияси, „Косово Демократик Лигаси“, „Косово учун ташаббус“ партияси бошчилигидаги коалисия эса 25,8% фоиз овоз олган.
Маъмурий бўлиниши ва аҳолиси
Маъмурий жиҳатдан 7 та округ ва 30 та мунисипалитетга бўлинади. Давлат тили – албан ва серб тиллари. Аҳоли улушида албанлар 92%, серблар 5% га тенг, қолганларни ло'лилар, боснияликлар ташкил этади. Косовонинг шимолий қисмидаги серб аҳолиси амалда мустақил бўлиб қолган. Мусулмонлар аҳолининг 90% ини ташкил этади.
Географик жойлашуви
Жануби-Шарқий Европадаги, Болқон ярим оролидаги давлат. Косово географик минтақасида жойлашган, қисман тан олинган мамлакат. Атрофини баланд тоғ тизмалари ўраб туради. Шимолий қисмини 2 километрдан юқори Копаоник тоғлари, жанубий ва жануби-ғарбий қисмини, яъни Македония билан ўтган чегарасини 2500 метр баланд Шар-Планина тоғи эгаллайди.
Тарихи
Косово тарихи жуда катта жойни эгаллайди. Шунинг учун уни йилларга бўлиб чиқдик.
1900-йилгача бўлган тарих
Замонавий Косово ҳудудида қадимда иллирий қабилалари яшаган. ВИ асрда славян ва влах қабилалари келиб шу ерда ўрнашган. ИХ асрда славян аҳолиси насронийликни қабул қилди. ИХ-ХИИ асрларда Косово ҳудудига эгалик қилиш учун қўшни давлатлар – Византия, Болгария ва икки серб князлиги: Рашки ва Дуклей қизғин кураш олиб борди. ХИИ аср охирида у Серблар давлати таркибига қўшиб олинди. 1389-йили турк султонларига қарам бўлди. ХИХ аср бошида Сербия шимолий минтақаларида Сербия князлиги ташкил қилинди ва Косово унинг таркибига кирди.
1900-1950-йилларда
1912-1913-йиллардаги Болқон урушлари натижасида Косово Сербия таркибига кирди. 1915-йили Косовони Австрия-Венгрия ва Болгария қўшинлари эгаллаб олди. Аммо, 1918-йилда Биринчи жаҳон уруши якунига етгач, у серблар, хорватлар, словенлар қироллигига, 1929-йилда Югославия таркибига кирди. Югославия доирасида ҳам албанлар масаласи ўз долзарблигини сақлаб қолди. Албан миллатчилари Косовони Албанияга қўшиб олиш мақсадида партизанлик урушини олиб борди. Ҳукумат эса бунга қарши курашди. Оқибатда, Косовони ўн минглаб албанлар тарк этишди. Италия мустамлакаси остида 1941-йили августда ташкил этилган Буюк Албания таркибига Метохия ва Марказий Косово киритилди. Албан қуролли кучлари 40 минг нафаргача сербларни қирғин қилди. 1944-йили у яна Югославия таркибига кирди. 1946-йили Югославия Федератив Халқ Республикаси таркибида Сербия Социалистик Республикаси ичида Косово ва Метохия автоном ўлкаси тузилди.
1950-2000-йилларда
Албанларнинг узоқ йиллар давомида серблар билан зиддияти кучайиб борди. 1981-йилда Косовонинг Югославия таркибида алоҳида республикага айлантириш бўйича оммавий намойишлар бостирилди. 1988-йилда Югославияда Слободан Милошевич ҳокимиятга келгач, миллатчилик руҳи кучайди. 1989-йилда Сербиядаги референдумдан кейин Косовонинг автоном мақоми сезиларли даражада қисқарди. Оқибатда, оммавий намойишлар этник тўқнашувга айланиб кетди. 1991-йил 22-сентабрда мустақил Косово Республикаси тузилгани эълон қилинди. Унинг мустақиллигини биринчи бўлиб, Албания тан олди. 1996-йили Косовони озод қилиш армияси кучлари бирлашиб, ўлкада партизанлик-қўпорувчилик урушини бошлаб юборди. Югославиянинг юзлаб амалдорлари, ҳарбийлари ва тинч аҳолини ўлдирди. 1998-йилда уларни бостириш учун Югославия армия кучларини жалб этди. Уруш оммавий қирғинларга, тинч аҳоли ўлимига, ҳар икки томоннинг этник тозалашларига олиб келди. 1999-йили НАТО ҳарбийлари воқеаларга аралашди ҳамда Югославия шаҳарлари ва ҳарбий обектларини оммавий бомбардимон қилди. Ярим миллион албан бошпанасиз қолди. Натижада, серб ҳукумати Косоводан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетди ва унинг назорати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошқаруви остига ўтди. Серб ҳарбийлари Косово ва Метохиядан чиқарилгач, Шимолий Атлантика алянси кучлари бу ерга жойлаштирилди. Миссия таркибида 31 давлатнинг 4,3 минг нафар ҳарбийлари иштирок этди.
2000-йиллардан кейинги ҳаёт
2004-йилдаги парламент сайловларида барча партиялар ўлканинг мустақиллигини ёқлаб чиқди. 2008-йил 17-февралда у ўзини бир томонлама мустақил деб эълон қилди, ҳукуматни Косово озодлик армияси дала қўмондони бўлган Хошим Тачи бошқарди. 2010-йил 22-июлда Гаагадаги БМТ Халқаро суди Косовонинг Сербиядан мустақиллиги қонуний эканлигини эълон қилди. 2018-йилга келиб эса Косовони халқаро майдонда тан олган давлатлар сони 120 тадан ошди (🇺🇳). 🇺🇸 АҚШнинг ҳарбий ва молиявий кўмагига таянади. 2020-йилга қадар НАТОга тўлақонли аъзо бўлиш ниятида эди. Лекин Сербия ўзини ҳудуди деб билади ва Ўзбекистон ҳам тан олмаган давлат ҳисобланади
Иқтисодиёти
Ялпи ички маҳсулоти – $6,7 миллиард (2018). Иқтисодиёти барқарор суръатларда ўсиб боряпти. Шу билан бирга ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизини ташкил этади. Рух , никел , кобалт , боксит , магнезит , индий , кадмий , германий , таллий , сеолит конлари бор. Лигнит захираси ниҳоятда катта (15 миллиард тонна). Ялпи ички маҳсулотининг 70 фоизи хизматлар соҳасида шаклланади. Поябзал саноати экспортга маҳсулот чиқаради. Кўплаб фуқаролари Европанинг ривожланган давлатларига бориб меҳнат қилмоқда. Жаҳон банки, Канада тараққиёт агентлиги катта молиявий ёрдам кўрсатмоқда. Асосий савдо шериклари – Македония , Сербия , Германия ва Туркия. Темир йўллари узунлиги – 334 километр.