Костариканлар - халқ, Коста-Риканинг асосий аҳолиси. Умумий сони 3 млн. кишидан ортиқ (1990-йиллар ўрталари), шундан 2,9 млн. киши Коста-Рикада. АҚСҲ (25 минг киши) да, Мар-казий Америка мамлакатларида ҳам яшайди. К.нинг аҳолиси, хусусан, Испаниядан келганларнинг авлоди ҳамда бир қисми — метислар, негрлар ва мулатлардан иборат. К. испан тилининг костарика лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — католиклар ва протестантлар. К., асосан, деҳқончиликда банд бўлиб, кофе, банан, какао, шакарқамиш ўстириш ва фермерлик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил