Kostroma
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кострома — Россия Федерациясининг Кострома вилоятидаги дарё. Волга дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 354 км, ҳавзасининг майдони 16 минг км². Галич қирларидан бошланади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи Буй шаҳри яқинида (қуйилиш жойидан 124 км) 71 м³/сек, энг кўп сув сарфи 1620 м³/сек. Ноябрда музлаб, апрел— майда мўздан бўшайди. Буй шаҳридан қуйилиш жойигача кема қатнайди. Кострома дарёсида ёғоч оқизилади. Кострома дарёсининг бўйида Солигалич шаҳри жойлашган[1].
| Кострома | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 354 |
| Майдони | 16 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |