Kostyankalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Костянкалар (Литҳобиоморпҳа) -лабоёқлилар кенжа синфига мансуб кўпоёқлиларнинг бир туркуми. Урғочиларида уруғланаётган сперматофорини тўтиб турадиган ва тухум қўйиш вазифасини бажарадиган жинсий оёқлар (гоноподалар) ривожланган. Ташқи кўриниши сколопендраларт ўхшаш, лекин 15 жуфт узун оёқлари бўлиши билан улардан фарқ қилади. Кўпчилиги ўрмон тўшалмаси ёки далада тупроқ юзасида тўпланиб қоладиган ўсимлик қолдиқлари (мас, тўкилган барглар, хас-чўплар), ёғоч ёки тошлар ва бошқа остида яшайди. Танаси устки томондан сарғиш ёки малла рангда, орқадан қорин томонга яссилашган. Танаси устки томондан сарғиш ёки малла кўзларининг ҳар бири 40 га яқин оддий кўзчалардан иборат. Мўйловлари узун. Тез югуради. Кундўзи пана жойда бекиниб олиб, кечаси овга чиқади. Майда ҳашаротлар билан озиқланади. Ўлжасини оёқ-жағларидаги заҳар безлари ёрдамида ўлдиради. Заҳари одам учун хавфли эмас. Ургочиси тухумларни танаси билан ўраб олиб, қимирламасдан ётади. Тухумдан 7 жуфт оёқли личинка чиқади. Ўсиш ва ривожланиш давомида личинка оёқларининг сони ошиб боради, 800 га яқин тури маълум. Европа ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда оддий костянка (Литҳобиус форfi cатус) учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |