Кота-бару - Малайзиянинг шимол-шарқий қисмидаги шаҳар, Малакка ярим оролда. Келантан штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 220 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Келантан дарёсининг қуйилиш жойидаги порт. Каучук олинадиган ўсимликлар, шоли плантациялари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил