Котибий. (Шамсиддин Муҳаммад) - шоир, мунший ва хаттот. ХВ аср ўрталарида Астрободда вафот этган. Алишер Навоий унинг “Хамса” ёзишга киришгани, аммо охирига етмай вафот этгани ҳақида гувоҳлик беради. Бобурнинг “Аруз” рисоласида Котибийнинг байтларидан намуналар келтирилган. Шунингдек, "Бобурнома"да сермаҳсул ижодкор Котибийнинг “Махзанул-асрор”га жавобан ёзган достони зулбаҳрайн ва зулқофиятайн эканлиги қайд этилган.

Адабиётлар

  • “Бобурнома”. Тошкент. – 2008.
  • А. Навоий. Мажолисун нафоис. –Тошкент: Шарқ, 1961
  • Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедия. СҲАРҚ. – Т.: 2014.