Котировка (франс. cотер — рақамлаш, белгилаш) — биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормалари, қоидаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қрғозлар курсини, товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш. К.ни, одатда, товар, фонд ёки валюта биржасининг комиссияси (қўмитаси) ўтказади ва товарларнинг улгуржи нархлари, қимматли қоғозлар курслари ва валюта курелари биржа бюллетенларида эълон қилинади. К.ни йирик компаниялар ва банклар ҳам ўтказиши мумкин. Тўлиқ К. ҳам ҳаридорлар ва ҳам сотувчилар таклиф қиладиган нархларни белгилашдан иборат. К. маълумотлари махсус биржа бюллетенларида ҳамда даврий нашрларда чоп этилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эл валюталари К.сини ўтказади ва валюта курси бюллетенида эълон қилиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил