Коулди кони

Коулди кони – Олмалиқ КМК" АЖнинг олтин таркибли кварс рудасини қазиб олувчи ёпиқ конлари сарасига киради[1].

Тарихи

Олмалиқ ҳудудида олиб борилган қидирув-геологик текшириш ишлари натижасида мис, полиметалл, олтин, оҳактош ва флюсли хом-ашёнинг кўплаб рудали захиралари аниқланди.

Олмалиқ ГРЕ таркибида ихтисослаштирилган Актурпак отряди ташкил этилиб, Олмалиқ ҳудудида олтин таркибли рудани ўрганиш 1959-йилдан бошланган.

1959-йилда Оқтурпак конида кварс-сулфид захираларнинг олтин таркибини баҳолаш бошланди. Шу йили Е.Б.Ачкасова ва В.И.Удот томонидан Ковулди рудасининг юқори миқдордаги олтин кварс намуналари қайд этилган[2].

1965-1966-йилларда олиб борилган геологик қидирув натижасида, геологлар И.И.Дабижа, Е.З.Мешанинов, Л.В.Гончаровларнинг изланишлари ва сайи ҳаракатлари натижасида Олмалиқ рудали раёнида Ковулди кони борлиги ва унинг саноат захираси аниқланди. Булар албатта калонкали бурғулаш на'муналари натижаси асосида о’рнатилди. 1968-йилда дастлабки ва 1969-йилдан муфассал разведкага киришилади ва ўрганилаётган обект Ковулди конининг “Марказий” участкаси деб номланади[3].

Асосий руда танасидан жанубда 800м масофада жойлашган ва 1971-йилда дастлабки разведка ишлари олиб борилган қисми “Жанубий Ковулди” деб номланди. Коннинг бу қисмида изланиш – баҳолаш ишлари 1972-1974 – йилларда Мешанинов Е.З. томонидан олиб борилган. Муфассал разведка ишлари 1978-йилдан олиб борилган. Коннинг Марказий участкаси захираларнинг ўсиши ҳисобига 1974-йилдан буён қазиб олинмоқда[4].

Геологик ишлар билан биргаликда 1974-1977 – йилларда коннинг бошқа қурилиш ишлари ҳам олиб борилди.

Ковулди кони 1977-йил 27-декабр куни эксплуатацияга топширилди. Жанубий Ковулди қисмининг қурилиши 1992-йилда бошланган. Жанубий Ковулди участкасида эксплуатацион разведка, кон тайёрлов ва қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Тасдиқланган захиралар коннинг ишлашини яна 10 йилга узайтириш имконини беради.

Жанубий Ковулди участкаси коннинг мавжуд қувватини оширмаган ҳолда унинг ишлатиб тугатилаётган қувватини тўлдиришга қаратилган.

Ковулди конини қуриш ва ишлатиш бошланганидан буён бир қатор кон мутахассислари ишладилар, унинг раҳбарлигида конда капитал қурилиш ишлари олиб борилди ва кўплаб зарур капитал қурилиш обектлари ишга туширилди[5].

Фаолият тури

Коннинг асосий фаолияти-Мис эритиш заводига жўнатиладиган ва металлургик ишлов беришда флюс сифатида ишлатиладиган олтин таркибли кварс рудасини қазиб олишдир. Ковулди кони 6та участкалардан иборат бўлиб булар: ер ости участкаси, кон лаҳмларини сақлаш ва шамоллатиш участкаси, ма'дан тайёрлаш участкаси, шахта устки участкаси, бурғулаш ишлари участкаси, та'мирлаш ва қурилиш участкаси[6].

Коннинг ер ости участкаси - рудани қазиб олиш кон лаҳмларини қазиш ишларини амалга оширади.

Кон лаҳмларини сақлаш ва шамоллатиш участкаси - ёғоч, металл ва комбинацияланган маҳкамлаш турлари билан кон лаҳмларини маҳкамлаш ишларини амалга оширади, кон лаҳмларини шамоллатиш ва тоза ҳаво етказиб бериш сифатини доимий назорат қилади, бундан ташқари, руда қазиб олинган бўшлиқларни бетон аралашмаси ёрдамида тўлдириш билан шуғулланади.

Ма'дан тайёрлаш участкаси - асосий кондан 19 километр узоқликдаги масофада жойлашган. Ушбу участканинг асосий ишлари рудани қабул қилиш, қайта ишлаш ва И - ИИ синфларга ажратиш ва қайта ишланган тайёр маҳсулот олтин таркибли флюсли рудани металлургик ишловга жўнатишдир.

Шахта устки участкаси - шахта юзасидаги барча асосий ва ёрдамчи ишларни бажаради. Асосий вазифаси кон тайёрлов ишлари натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларини майдалаш ва руда қазиб олинган бўшлиқларни бетон аралашмаси тайёрлашда ишлатиладиган қумни ишлаб чиқаришдир.

Бурғулаш ишлари участкаси – 2020-йилда шахта ишчилари таркибидан ташкиллаштирилган бўлиб, МОФ-3 обй'эктини қуриш лойиҳасига мувофиқ қурилиш майдонини тайёрлаш учун скважиналарни бурғулаш ишларини амалга оширади.

Та'мирлаш-қурилиш участкаси - кон участкаларидаги та'мирлаш-қурилиш ишларини амалга оширади[7].


  1. ↑ Рангли металлар металлургияси, А.С.Ҳасанов, Қ.С.Санақулов, А.А.Юсуоходжаев, Фан, Т.: 2009
  2. ↑ Алмаликский жемчужина, В.Сигедин, Шарқ, Т.:1999
  3. ↑ Эрта бугундан бошланади, О.Дадаева, Л.Филиппович, Колор-Пак МCҲЖ, Т.:2020
  4. ↑ Ко'ҳна ва навқирон Олмалиқ, А.Ҳасанов, Т.Толипов, М.Асқаров, А.Атаханов, А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Т.:2000
  5. ↑ Алмаликский горно-металлургический, С.Ризаев, О'зМЕ давлат илмий нашриёти, Т.:2006
  6. ↑ Эзгуликка бахшида умр, О.Дадаева таҳрири остида, Машҳур-Пресс, Т.:2018
  7. ↑ ҳттпс://www.агмк.уз/оз/мининг/ковулди-кони