Коваток, коваток дўлма — масалликлари ток баргига ўраб тайёрланадиган миллий таом. Тайёрланиши дўлма усулида. Ёғлиқ гўшт ва пиёздан тўз, мурч, қалампир солиб қийма тайёрланади. Янги узиб олинган ток барглари иссиқ сувда ювилади ва ҳар бир баргга қийма солиб ўралади. Ўралган К. ипга тизилади. К. палов шўрвасига гўшт ўрнида солиб пиширилса К. палов (ток оши), қозонга териб шўрвада пиширилса К. дўлма, манти қасқонда пиширилса К. манти деб юритилади. К. 25 —30 мин.да пишади. К.ни ток баргини консервациялаб, қишда ҳам тайёрласа бўлади. 0,5 кг гўштга 0,5 кг пиёз, 100—150 дона ток барги керак бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил