Kovellin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ковеллин (италян минералоги Н.Ковелли (1790—1829) номи билан аталган) — сулфидлар синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби — CуС. Гексонал сингонияли, пластинкасимон. Қаттиклиги 2—2,5; зичлиги 4,6—4,7 г/ см3. Оч зангори ёки кўкимтир. Кристаллари ниҳоятда кам учрайди. Мис, қўрғошин-рух ва мис-колчедан конларининг иккиламчи сулфидларга бойиш зонасида ҳосил бўлади. К. халкопирит, пирит, халкозин ва бошқа таркибида мис бўлган минераллар, яъни бирламчи ва иккиламчи сулфидларнинг ўрнини эғаллаш йўли билан ривожланади. Ўзбекистонда К. Олмалиқ — Қалмоққир, Саричека ва бошқа мис-молибден конларида, айниқса, кенг тарқалган. К.дан мис олинадиган руда сифатида фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |