Kovrak
Коврак (Ферула) — зирадошлар (соябонгулдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда 45 тури ўсади. Сассиқ К.нинг бўйи 1 м ча, илдизи шолғомсимон, диаметри 15 см ча. Пояси тик, йўғон, ичи ковак, юқори қисми шохланган. Илдизолди барглари бандли, 3 бўлакли, поядагилари майдароқ, кетма-кет жойлашган. Тўпгули йирик, шарсимон, диаметри 20 см, ён тўпгуллари майдароқ. Эрта баҳорда гуллайди. Меваси — икки бўлакли. Чўлларда ўсади. Илдизидан олинадиган елим (смола)дан астма ва баъзи нерв касалликларида ишлатиладиган дори тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |