Ковров — Россия Федерацияси Владимир вилоятидаги шаҳар, Клязма дарёсидаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси – 162,3 минг киши (1990-йиллар ўрталари). В. А. Дегтярёв номидаги завод (енгил ўт очар қуроллари, мотоцикллар ва бошқалар), экскаватор заводи, тўқимачилик фабрикаси, технология институти, Владимир-Суздал тарих-архитектура ва бадиий музей-қўриқхона филиали бор. К. ХИИ асрдан маълум[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил