Kovsh
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ковш — 1) металлургияда — эритилган металл, шлак ва штейнларни қисқа муддат сақлаш, ташиш ҳамда қолипларга қуйишда ишлатиладиган пўлат ёки чўян идиш. Металл ва штейнлар учун ишлатиладиган К.нинг ичи ўтга чидамли ғишт билан териб чикилади. К.нинг 60 кг гача сигимли даста-ки, 120 кг сиғимли осма релслар-монорелсларда ташиладиган, 500 т гача сиғимли кўприк кранлар ёки темир йўл араваларда ташиладиган турлари бор. Алюминий саноатида металлни электролиз ванналарда олиш учун вакуум К.лари ишлатилади; 2) кон ва қурилиш машиналари (экскаватор, элеватор, скрепер ва бошқалар) да К. кон жинси, тупроқ ва бошқаларни умумий массадан ажратиб олиш ҳамда бошқа жойга тўкиш учун ишлатилади. Бир ковшли экскаваторлар К.ининг ҳажми 0,15—200 м3, кўп ковшлисиники — 0,007—7 м3.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |