Kozimjon Turdialiyev
Козимжон Турдиалиев – Шарқшунос-тарихчи-арабшунос, тарих фанлари номзоди. 1950-йил Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факултетининг 1971-йил битирувчиси.
1972-йилдан Ироқ Республикасидаги совет мутахассислари гуруҳида таржимон; 1975-йилдан ЎзФА СҲИда катта лаборант, аспирант (1976 – 79), илмий ходим; 1982 – 1984-йилларда Тошкентда КПСС МК Илмий атеизм институтида катта илмий ходим; 1984 – 1987-йилда Жанубий Яман Ёшлар Иттифоқи Марказий комитетида маслаҳатчи, Адан шаҳридаги ёш кадрлар олий мактабида ўқитувчи; 1987 – 1991-йиллар Ўзбекистон КП МК мафкура бўлимида лектор, маслаҳатчи, Республикалараро илмий атеизм институти Тошкент филиалида бўлим мудири; 1991-йилдан Андижон вилояти ижроия комитети, кейинроқ эса вилоят ҳокимияти ходими. 1994-йилдан вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси раисининг ўринбосари; Айни вақтда ўриндошлик асосида Андижон иқтисод ва бошқарув институтида катта ўқитувчи;
Козимжон Турдалиев 2005-йилда Андижон вилоятида вафот этган.
Илмий йўналиши – диншунослик, сиёсацҳунослик. Рус, ўзбек ва араб тилларида ёзилган 30 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бир қанча Халқаро илмий конференсиялар иштирокчиси (Москва, Ереван, Душанбе – 1988).
Асосий илмий ишлари:
Номз. дисс. мавзуси: “Ҳозирги Ироқда шийъалар ва шийъа руҳонийлари”. – Т., 1981.
1. Некоторыэ особенности общэственно-политического развития Иракской Республики // Тез. докл. Всесоюзной конференсии арабистов. – Ереван, 1979.
2. Консепсия исламского общэства в воззрении шиицкой идеологии // Ислам и политика. ИОН СК КПСС. – М., 1980.
3. Оппозиция в лирике Абу Нумеа // Сб.науч трудов ТашГУ. –№ 589.Востоковедение. Т., 1981. – 78–86.
4. Эрон – Ироқ можаросига доир. – Тошкент, 1981. – 24 б. – ҳаммуаллифликда.
5. Ойни этик билан ёпиб бўлмас // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 1982. – №3. – Б.145 – 148. – ҳаммуалл.
6. Ёшлар овози. Хорижий Шарқ мамлакатларидаги ёшлар ҳаракати. – Тошкент: Ёш гвардия, 1985. – 123 б. – Э. Бобоева билан ҳаммуаллифликда.
7. Ҳозирги Ироқда шийъалик ва шийъа руҳонийлари. – Т.: Фан, 1986. – рус тилида.
8. Ўрта Осиё аёллар ҳаракатида ёшлар ташкилотининг иштироки тажрибасидан // Аш Шабаб ал-Араби. – Аден, 1986. – №7. – араб тилида.
9. Атеистик тарбия ва уни қайта қуриш муаммолари. – Тошкент, 1990.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |