Абу Исъҳоқ Иброҳим Шаҳриёр Козируний (963 – Форс–1035й.) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи, муҳаддис. Боболари зардуштийлик динига эътиқод қилишган. Ўн беш ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозийнинг муриди – Муҳаммад Аккор олдида тасаввуфдан таълим олган. Козируния тариқатининг асосчиси. Унинг ҳаёти “Фирдавс ул-муршидия” маноқибида ёритилган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.