Крафт Фоодс Инc. (талаффузи: Крафт Ҳайнц) дунёдаги иккинчи йирик озиқ-овқат консерни (Нестлé дан кейин). Компаниянинг штаб-квартираси АҚШнинг Иллинойс штати Нортфилд шаҳрида жойлашган.

Крафт Фоодс Инc.
Тйпе Оммавий
НЙСЕ: КФТ
Индустрй озиқ-овқат саноати
Дефунcт 2011-йил август (2011-08)
Фате Ассец дивидед[1][2][3]
Ареа сервед
халқаро
Кей пеопле
Ирене Росенфелд (раҳбар & CЕО)
Продуcц Ултра қайта ишланган озиқ-овқат

2015-йил март ойида Крафт Фоодс Инc. ва ҲЖ Ҳеинз компанияси (1869-йилда ташкил этилган) ягона Тҳе Крафт Ҳеинз Cомпанйга бирлашган. Ҳеинз аксиядорлари бирлашган компаниянинг 51 фоизини, Крафт Фоодс аксиядорлари эса 49 фоизини назорат қилади. Ушбу қарор иккала компаниянинг директорлар кенгашлари томонидан бир овоздан маъқулланган.

Тарихи

Компания 1903-йилда Жамес Крафт (дастлаб ЖЛ Крафт & Брос деб номланган) томонидан ташкил этилган. 1909-йилдан 1953-йилгача компания президенти сифатида фаолият юритган.

Чикагода яшовчи Жамес Крафт ёзги жазирамада пишлоқ сотиб олиш учун ҳеч қандай жой йўқлигига эътибор қаратади, чунки пишлоқ иссиқда тез бузилиади ва шу сабабдан дўконлар уни деярли сақламасди. 1903-йилда Крафт от аравасини ижарага олади, эрта тонгда ишлаб чиқарувчилардан пишлоқ сотиб олади ва куннинг жазирамасидан олдин харидорларга етказиб беради. 1912-йилда у Ню Ёркда офис очган. 1915-йилга келиб, Крафтнинг Иллинойс штатидаги заводи ўттиз турдаги пишлоқни, шу жумладан сақлаш муддати узоқроқ, пастеризацияланган ва қайта ишланган пишлоқни ишлаб чиқарарди.

Биринчи жаҳон уруши пайтида Крафт пишлоғи армия рационига киритилган. Бу катта даромад келтириб, урушдан кейин Крафт АҚСҲ ва Канадада бир нечта заводларни сотиб олишга муваффақ бўлади[4].

Бирлашиши ва сотиб олиши

2010-йил январ ойида Британия қандолат ишлаб чиқарувчи Cадбурй компанияси директорлар кенгаши Крафт Фоодс компаниясининг ушбу компанияни 11,9 миллиард фунт стерлингга (19,7 миллиард доллар) сотиб олиш бўйича таклифини қабул қилганини эълон қилинади.

Ажратилиши

2011-йил август ойида Крафт Фоодсни иккита мустақил компанияга бўлиш учун тайёргарлик эълон қилинган. Улардан бири (Монделēз Интернатионал) газаклар ишлаб чиқаришни (Милка, Cадбурй, сақич, печение ва бошқалар), иккинчиси – Шимолий Америкада асосий озиқ-овқат маҳсулотларини (макарон, пишлоқ, гўшт, ширинликлар, сослар, ичимликлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўяди[5].

Эгалари ва бошқаруви

2007-йилгача Алтриа Гроуп компанияни назорат қилган. 2009-йил 31-март ҳолатига кўра энг йирик аксиядорлар: Беркшире Ҳатҳаwай (9,4%), Стате Стреэт Глобал Адвисорс (4,9%), Cапитал Wорлд Инвесторс (4,6%), Барcлайс Глобал Инвесторс (4%).

Компания президенти - Ирене Росенфелд.

Крафтъс Махwелл Ҳоусе қаҳва заводи Хюстон, Техас

Фаолияти

Крафт Фоодс ўз маҳсулотларини дунёнинг 155 мамлакатида ишлаб чиқаради ва сотади. Компаниянинг кўплаб брендлари ўз тоифалари бўйича дунёда етакчи ҳисобланади:

Компания дунёдаги энг йирик қайта ишланган пишлоқ ишлаб чиқарувчиси (ўз маълумотларига кўра, жаҳон бозорининг қарийб 35 фоизини назорат қилади)[6].

Манбалар

  1. ↑ „Неwс Релеасес“. пҳх.cорпорате-ир.нет. 2016-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-март.
  2. ↑ "Монделез? Пуҳ-ЛЕЭЗЕ!", Жесс Cоллен, Форбес, 21/03/2012
  3. ↑ „Крафт Ҳеинз Cомпанй“. Қаралди: 2016-йил 11-август.
  4. ↑ „Двойственний союз“ сира и кетчупа: история Крафт Ҳеинз Cомпанй
  5. ↑ Ирина Скрынник. „Крафт Фоодс делит бизнес на растущий и рентабельный“. // ведомости.ру. 2012-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-август.
  6. ↑ Александр Демчук, Светлана Ментюкова. Труби хватит на всех // Коммерсант, № 38/П (3614), 12 марта 2007

Ҳаволалар