Kraj mene
„Краж мене“ (серб кириллчасида: Крај мене, маъноси: „Ёнимда“) — Сербиянинг Лавина гуруҳи ижросидаги қўшиқ бўлиб, у Сербия номидан 2026-йилги Эуровисион қўшиқ танлови 2026да иштирок этган. Қўшиқ шу йилнинг 2-февралида „ПГП-РТС“ овоз ёзиш лейбли орқали тақдим этилган. Краж мене қўшиғи гуруҳ аъзолари томонидан ёзилган ва басталанган. Иван Жегдиć эса тарона матнини серб тилига ўгиришда ёрдам берган[1][2].
| „Краж мене“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Лавина сингли | ||||
| Ёзилган санаси | 2026-йил 2-феврал | |||
| Студия | Сербия | |||
| Давомийлиги | 3:02 | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
| |||
| Лавина сингллари хронологияси | ||||
| ||||
Келиб чиқиши ва композитзияси
Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, „Краж мене“ уларнинг шу кунгача шаклланган мусиқий ва ижодий услубининг давоми сифатида яратилган. Қўшиқ дастлаб инглиз тилида ёзилган бўлса-да, ундаги ҳис-туйғуларни тўлиқроқ етказиб бериш мақсадида серб тилига мослаштирилган[3]. Гуруҳ Эуровисион танлови олдидан берган интервюсида танлов учун махсус, сунъий қўшиқ яратиш ниятида эмасликларини билдиришган. Улар бунинг ўрнига ўзларининг услубига содиқ қолган ҳолда, ҳақиқий ҳис-туйғуларини борича кўрсатишга қарор қилишган[4].
Қўшиқ матнида ҳиссий кечинмалар, жавобсиз севги ва инсоннинг ички зиддиятлари мавзулари ёритилган. Қўшиқ матнида лирик қаҳрамоннинг ўзига нисбатан ҳеч қандай ҳис-туйғуси бўлмаган инсонга қаттиқ кўнгил қўйгани тасвирланган. У азоб чекишига қарамай, барибир умидини узмайди. Таронадаги „Бу бир томонлама севги мени адо қиляпти“ (инглизча: „Тҳис оне-сидед лове ис киллинг ме“) деган сатрлар ҳамда рад этилганига қарамай, ўша инсоннинг ёнида („нехт то ме“) бўлишни исташи унинг қанчалик оғир руҳий қийноқда эканини кўрсатиб беради[5].
Эуровисион қўшиқлари ва миллий саралаш босқичлари бўйича энг йирик маълумотлар базаларидан бири бўлган „ЭуровисионWорлд“ сайти ушбу қўшиқни таҳлил қилди. Уларнинг қайд этишича, қўшиқнинг майин ва рок услубидаги мусиқий тузилиши уни бошқа қўшиқлардан ажратиб туради. Шунингдек, сайтда гуруҳнинг ғалаба қозонишига томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган кучли қўллаб-қувватлаш сабаб бўлгани ҳам қайд этилган[6].
Танқидий муносабатлар
Сербиянинг бир нечта кўнгилочар нашрлари „Краж мене“ қўшиғи Эуровисион учун хос бўлмаган, камдан-кам учрайдиган жанрдаги тарона эканини алоҳида таъкидлашди. Оммавий ахборот воситаларида чиқиш ҳиссиётларга бой ва энергияга тўла экани қайд этилган бўлиб, унга ҳам ҳакамлар, ҳам томошабинлар юқори баҳо бергани айтилган[7][8].
Германиянинг „Метал Ҳаммер“ журнали қўшиқнинг ғалабасини олқишлаб, танловда Сербия жамоасига омад тилашини (улар учун дуода эканлигини) маълум қилган.[9].
Жаноб Лорди ҳам ушбу композицияни юқори баҳолади[10].
Эуровисион қўшиқ танлови
2026-йилнинг май ойида Австриянинг Вена шаҳрида Эуровисион қўшиқ танлови бўлиб ўтди. Сербия биринчи ярим финалда қатнашиб, 187 балл билан бешинчи ўринни эгаллади. Катта финалда эса гуруҳ 90 балл билан 17-ўринни эгаллади.[1][11].
Песма за Эвровизижу 26
Сербиянинг миллий телерадиокомпанияси — Радио Телевисион оф Сербиа (РТС) — Эуровисион қўшиқ танлови 2026 учун мамлакат вакилини аниқлаш мақсадида „Песма за Эвровизижу 26“ танловини ташкил этди. Мусобақа 2026-йилнинг 24 ва 26-феврал кунлари бўлиб ўтган иккита ярим финал ҳамда 28-февралдаги финал босқичидан иборат бўлди. Лавина ярим финалдан муваффақиятли ўтиб, финалга йўл олди ва у ерда ҳакамлар ҳай’ати ҳамда томошабинлар овоз бериши бўйича энг юқори баллни қўлга киритиб ғалаба қозонди. Уларнинг ғалабаси Сербиянинг 2026-йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Эуровисион қўшиқ танловида иштирок этиш ҳуқуқини берди.
Чартлар
| Чартлар (2026) | Энг юқориўрин |
|---|---|
| Литва (АГАТА)[12] | 69 |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Лавина wилл репресент Сербиа ин Май“ (эн). Эуровисион Сонг Cонтест (2026-йил 1-март). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ Лжуšтина, Стеван „Ко же „Лавина”?“. Эвровизижа.рс (2026-йил 7-март). Қаралди: 2026-йил 12-март.
- ↑ „"Лавина" иде у Беč на Эвровизижу: Професор гитаре из Бужановcа и бенд кожи žэли да приблиžи метал свету - Сcена - Дневни лист Данас“ (ср-РС) (2026-йил 1-март). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ „Драго Нам Же Šто Ćэмо Променити Наступ (Видео, Фото) Čланови бенда „Лавина” након победе на „Песми за Эвровизижу” Открили Како Ćэ Изгледати Нжиҳов "Метал Спектакл" У Беčу: "Пустили смо маšти на волжу"“ (ср-Латн). Дневник (2026-йил 1-март). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ „Эуровисион 2026 Сербиа: Лавина - "Краж мене"“ (эн-гб). Эуровисионwорлд. Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ „Сербиа: Лавина wинс Песма за Эвровизижу 26 wитҳ "Краж мене"“ (эн-гб). Эуровисионwорлд (2026-йил 28-феврал). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ Šтуловиć, Милиcа „Србижа скоčила на кладиониcама за Эвровизижу 2026: Након победе групе "Лавина", позитивно изненаđэнже“ (ср). Блиc.рс (2026-йил 1-март). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ Жовановиć, Лазар Коваčэвиć „Српски метал звук на эвровизижскож сcени“. Политика Онлине. Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ Гербер, Лотҳар „Эуровисион Сонг Cонтест: Метал банд Лавина репресенц Сербиа“. метал-ҳаммер.де (2026-йил 2-март). Қаралди: 2026-йил 12-март.
- ↑ „Наšа Лавина овогодиšнжи эвровизижски фаворит групе Лорди“ (ср-Латн). Данас (2026-йил 9-май). Қаралди: 2026-йил 9-май.
- ↑ Лжуšтина, Стеван „Србижа 2026: "Лавина" же представник Србиже“ (эн-УС). Эвровизижа.рс (2026-йил 28-феврал). Қаралди: 2026-йил 2-март.
- ↑ „2026 21-ос саваитėс клаусомиауси (Топ 100)“ (лт). АГАТА (2026-йил 22-май). Қаралди: 2026-йил 22-май.