Krakatau
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кракатау — Зонд бўғозида жойлашган ҳаракатдаги вулқон, Индонезиянинг Ява ва Суматра о.лари оралиғида. Майдони 10,5 км² га тенг оролни вужудга келтирган. Базалт, андезит ва риолитлардан ташкил топган. Энг баланд жойи 813 м. Вулкан огзининг диаметри 4— 5,5 км. 1883-йил августда жуда кучли отилган, ватижада вулкан конусининг катта қисми қўпорилган ва катта (18 км² дан ортик) ҳудудни вулкан кўли қоплаган. Вулкан отилиши натижасида юзага келган денгиз тўлқини атрофдаги оролларнинг кўплаб аҳолисини ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Сўнгги марта 1972— 73 йилларда отилган. Кракатау қўриқхонаси ташкил этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |