Krakov



Краков, Кракув — Полшанинг жан. қисмидаги шаҳар, Висла дарёси бўйидаги порт. Краков воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 740,6 минг киши (1999). К. га ВИИИ—Х асрларда асос солинган. 11 — ХВИ асрларда Полша давлати пойтахти. Ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдонинг йирик маркази. 1809—15 йилларда Варшава герсоглиги таркибида, 1815—46 йилларда Краков Республикаси маркази бўлган. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қора металлургия ва машинасозлик (жумладан, оғир машинасозлик, электротехника ва радиоэлектроника) саноатлари ривожланган. Кимё, семент, мебел, кўн-тери, тикувчилик, фармацевтика, парфюмерия, полиграфия, тамаки, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Университет (1364) ва бошқа олий ўқув юртлари, кончилик металлургия академияси, Миллий ва бадиий музейлар, театрлар бор. К. — туризмнинг йирик марказларидан. К.нинг қад. қисми — Висланинг чап соҳилидаги Навел тепалигида. Меъморий ёдгорликларидан Биби Марям Капелласи (Х аср), қирол қасри (13— ХВИИ асрлар), костёллар, Полша Фанлар академияси биноси ва бошқа сақланган. К.да кинофестиваллар ва халқаро кўргазмалар ўтказилиб турилади. К.нинг тарихий маркази Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |