Краснослав Петрович Дудин - Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.

Краснослав Дудин Петрович
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1929-йил 20-октабр
Вафоти 1995-йил 25-январ (65 ёш)
Тошкент Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Краснослав Дудин Петрович 1929-йил 20-октабрда туғилган. Иқтисодчи олим КПСС а’зоси ҳисобланган.

1952-1946-йилларда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий йўналишларда фаолият олиб борган. Хусусан:

  • Тува қурилиш-монтаж идораси устаси, катта прораби;
  • Марғилон қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи;
  • Фарғона вилоят партия қўмитаси саноат ва транспорт бўлими бошлиғининг ўринбосари;
  • Фарғона шаҳар партия қўмитаси иккинчи котиби, бўлим инспектори;
  • Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг ташкилий-партия ишлари бўлими;
  • Главтошкенцтройнинг 11-сонли ,,Вйсоцтрой” қурилиш трести бошлиғи;
  • Тошкент шаҳар партия қўмитаси котиби, иккинчи котиби;
  • ,,Главташкентқурилиш” бошқармаси бошлиғи,
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банкининг ривожланиш бошқармаси қурилиш бошлиғи вазифасида ишлаган.

Тошкент шаҳар марказий архитектураси учун (1966-1974-йилларда) жамоавий таркибда адабиёт, сан’ат ва ме’морчилик йўналишида СССР Давлат мукофотини қўлга киритган.

Краснослав Дудин шунингдек, Ўзбекистон ССР Олий Советининг  9-, 10-, 11- ва 12-чақириқлари депутати этиб сайланган.

Давлат ва сиёсат арбоби  Дудин 1995-йилда Тошкентда вафот этган ва шаҳардаги Боткин қабристонига дафн этилган.

Ҳаволалар

  • ОЗП65
  • Дудин (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-09-18 санасида архивланган) Архивная копия -да архивланган
  • ГАРФ Р7523 105 151 " СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1971-йил 25-августда қабул қилинган Фармони ва унга материаллар / 14-сонли баённомага / Но 2074-ВИИИ. 6-жилд