Красноярск

Красноярск - Россия Федерациясидаги шаҳар, Красноярск ўлкаси маркази, Енисей дарёсидаги порт. Красноярск тугуни. Аҳолиси 875,3 минг киши (1998). Машинасозлик ва металлсозлик ("Сибтяжмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси бор; ғалла ўриш комбайни ишлаб чиқарилади), кимё (синтетик каучук, шин заводлари ва бошқалар), металлургия (алюминий, "Сибелектростал" заводлари), енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари, селлюлоза-қоғоз комбинати бор. 9 олий ўқув юрти (шу жумладан, 4 университет), Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг илмий маркази, 5 театр (шу жумладан, опера ва балет, театри), ўлкашунослик музейи, В. И. Суриков уй-музейи, бадиий галерея мавжуд. К.га 1628-йил ис-теқком сифатида асос солинган. К. яқинида Красноярск ГЕС, "Столби" ("Тош устунлари") қўриқхонаси жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил