Krass Mark Litsiniy

Марк Лициний Красс (Cрассус) (милоддан аввалги тахминан 115, Рим — милоддан аввалги 53.6.5, Карри) — Рим саркардаси, Сулла тарафдори. Проскрипсиялар натижасида ниҳоятда бойиб кетган ва Римдаги энг бадавлат шахсга айланган. Бу бойликдан сиёсий мақсадларда устамонлик билан фойдаланган. Милоддан аввалги 70 ва 55-йилларда консул этиб сайланган. Марк Красс Юлий Сезар ва Гней Помпей билан бирга 1-триумвиратга кирган (мил.ав. 60-й). Бу учлик давлатни амалда эгаллаб олган. Спартак қўзғолонини бостирган (мил.ав. 71-й). Красс 55-йил Сурия вилоятини 5 йилга бошқариш ҳуқуқини олган. Парфиянлар билан бўлган Карри жангида мағлубиятга учраб ҳалок бўлган. Красс таржимаи ҳоли Плутарх томонидан баён этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |